Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ГОЛЛАРГА БОЙ ЎЙИНДА ДУРАНГ ҚАЙД ЭТИЛДИ
the_title()

14.07.2020

Бир неча дақиқа олдин Қўқондаги “Марказий” стадионда Coca Cola суперлигасининг 9-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан олдин “Марказий” стадиони, учрашув комиссари назорати остида дезинфекция қилинди.

Меҳмонлар баҳсни фаол тарзда бошлашди. Рақибларимиз стандарт вазиятдан фойдалана олишмади.

7-дақиқада Холмуҳаммедовнинг зарбасини рақиб посбони мушти билан уриб юборди. Такрорий зарбада ҳам дарвозабон тўпга эгалик қилди. 12-дақиқада Бамбанинг боши билан берган зарбаси ноаниқ чиқди. Бугунги баҳсни ҳужумчи Отабек Ҳайдаров ҳамда ҳимоячимиз Иван Йосовичлар жароҳатлари боис ўтказиб юборишди. 14-дақиқада ҳисоб очилиши мумкин эди. Якуба Бамбага бироз дадаиллик етишмади. 25-дақиқада рақибларимизда яхши имконият юзага келди. Муҳиддиновнинг боши билан берган зарбасидан кейин дарвозага кириб кетаётган тўпни Холмуҳаммедов қайтаришга эришди. 29-дақиқада Холмуҳаммедовнинг бурчак йўллаган зарбаси дарвозага кириб кетаётган эди. Дарвозабон қийинчилик билан қайтариб қолди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида жамоалар ҳужумга зўр беришди. Бироқ танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 48-дақиқада Бердиевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Холмуҳаммедовнинг жарима зарбаси кейин тўп юқоридан кетди.  52-дақиқада Бердиев – Мерзляков комбинацияси омадсиз якунланди. Кейинги ҳужумда Бамба аққли тўп узатишини амалга оширган эди. Узатма бироз кучсиз бўлди. 54-дақиқада Шароф Муҳиддинов олис масофадан кучли ва аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди. 60-дақиқада қарши ҳужумда меҳмонлар яхши вазиятга эга бўлишлари мумкин эди. Ойбек Рустамов аъло баҳога ўйин намойиш қилди.

62-дақиқада ҳисоб тенглашди. Аввалига Бердиевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Бобур Акбаров дарвозага “михлаб” қўйди. 70-дақиқада вакилларимиз рақиб дарвозасини ишғол этишган эди. Қанот хакамининг байроқчаси кўтарилди. Ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. Райевацнинг голи инобатга олинмади. 78-дақиқада Сардор Азимовнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтариб қолди.

84-дақиқада Ойбек Бозоров ҳимоячиларимизни хатосидан унумли фойдаланди. 86-дақиқада Бобур Акбаров боши билан рақиб дарвозасини ишғол этди.

Шу тариқа, шиддатли ва голларга бой бўлган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

 

Coca Cola суперлигаси

 9-тур

 “Қўқон-1912” – “Насаф” – 2:2 (0:0)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ҳусан Музаффаров.

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.

Голлар: Бобур Акбаров(62, 85). – Шароф Муҳиддинов (54), Ойбек Бозоров (84).

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков (17. Музаффар Музаффаров – 68), 9. Суҳроб Бердиев (22. Муҳаммаданас Ҳасанов -88), 10. Қувондиқ Рўзиев (19. Ҳамидулло Абдуҳамидов – 87), 13. Сардорбек Азимов, 15. Ойбек Рустамов, 20. Иқбол Маликжонов, 23. Александр Мерзляков, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба (69. Филип Райевац-58).

Захира: 1. Ботирали Эргашев, 4. Собит Синдаров, 5. Жасур Ёқубов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 99. Бек Абдуллаев.

“Насаф”: 21. Машҳурбек Муҳаммаджонов (35. Абдувоҳид Неъматов-66), 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 14. Шароф Муҳиддинов, 15. Жўрабек Маннонов (9. Харис Дилавер -81), 19. Ҳусайн Норчаев, 20. Ислом Кенжабоев (10. Бобур Абдухолиқов-65), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (8. Дилшод Саитов – 81), 92. Умар Эшмуродов.

Захира: 4. Ҳусниддин Алиқулов, 7. Дилшод Раҳматуллаев, 18. Жавоҳир Эсонқулов, 30. Шохмалик Комилов, 70. Абубакризо Турдалиев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО