Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ПАХТАКОР”ГА ҚАРШИ ТАЙЁРГАРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА
the_title()

27.07.2020

“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари Қўқон шаҳрида ўз машғулотларини давом эттиришмоқда. Жамоа аъзолари коронавирусга тест топширганлари ҳамда барча футболчи ва мураббийлар соғлом эканлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штаби суперлига тақвимидаги ўзгаришларга қараб ўз режаларини ўзгартиришга мажбур бўлишди. Энди “шунқорлар” август ойида бўлиб ўтадиган футбол учрашувларига тайёргарлик кўрмоқдалар. Август ойида Ўзбекистонда “боксинг дэй”лар бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Мураббийларимизнинг режаларига кўра “Қўқон-1912” жамоаси муборак “қурбон ҳайити” байрамига қадар Қўқон шаҳрида машғулотларни давом эттиришади. Авгсут ойи бошланиши билан жамоамиз ўз машғулотларини Тошкент шаҳрига кўчиради. Ҳозирда жамоа маъсуллари томонидан Тошкент шаҳрида истиқомат қилинадиган меҳмонхона ҳамда машғулотлар ўтказиш учун стадионлар билан шартномалар тузилиб , футболчиларнинг боришларига барча шароитлар тайёр қилиб қўйилди.
Жамоамизнинг тажрибали ҳужумчиларидан бири Отабек Ҳайдаров жароҳати боис ҳали жамоа таркибига қўшилгани йўқ. Бугунги кунга келиб Ҳайдаровнинг оёқларига қўйилган гипс боғламлари ечилган ва Отабек уйда шифокорларнинг кўрсатмалари асосида муолажаларни давом эттирмоқда. Биз ҳужумчимизни тезроқ тузалиб жамоамиз сафига келиб қўшилишини яратгандан сўраб қоламиз. Яна бир жароҳат олган футболчимиз Иван Йосович эса, жароҳатидан бутунлай тузалиб жамоа машғулотларига қўшилган.
Жамоанинг шифокорлар гуруҳи ҳар куни футболчиларнинг саломатликларини қатъий тарзда назорат қилиб туришибди.
Қуйида “шунқорлар”нинг ўтган кунлардаги машғулотларидан олинган суратларни эътиборингизга тақдим қиламиз.

photo_2020-07-27_10-06-52

photo_2020-07-27_10-06-53

photo_2020-07-27_10-07-00

photo_2020-07-27_10-07-30

photo_2020-07-27_10-07-36

photo_2020-07-27_10-07-47

photo_2020-07-27_10-07-48

photo_2020-07-27_10-07-54

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО