Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Июль ойининг энг яхши дарвозабони “Қўқон-1912”га қайтди
the_title()

11.08.2020

Coca Cola суперлигасининг навбатдаги тур учрашувларига тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси таркибида ўзгариш рўй берди.
Коронавирус пандемияси сабаб анчагина чўзилиб кетган мавсумнинг ўтган 9 турини “Андижон” жамоасида ижара асосида ўтказган дарвозабонимиз Исломбек Абдуллаев “шунқорлар” сафига қайтиб келди. Исломбек мавсум бошида “Андижон” жамоасига ижарага берилган эди. Ёш дарвозабон ўтган турлар мобайнида “Андижон” сафида жуда яхши ўйин намойиш қилди ҳамда жамоанинг кўрсатган натижаларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олди. Ўтган июль ойида Исломбек Абдуллаев “суперлиганинг энг яхши дарвозабони” деб топилгани ҳам сўзимизга исбот бўлади.
Жамоамизнинг мураббийлар штаби ижарадаги дарвозабон Исломбек Абдуллаевни жамоага қайтариш тўғрисида қарор қабул қилишди. Исломбек кеча жамоамиз шифокорлари назорати остида коронавирусга тест топширди ҳамда “шунқорлар”нинг бугунги машғулотларида фаол иштирок этди.
Ёш ва иқтидорли дарвозабонимизга келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО