Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” жамоаси машғулотларни Тошкент шаҳрига кўчиради

13.08.2020

Coca Cola суперлигасининг марказлашган тарзда ўтказилиши кутилаётган навбатдаги тур ўйинларига, “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари ҳам астойдил тайёргарлик кўришмоқда.
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугунги кунга қадар машғулотларни Қўқон шаҳрида олиб боришди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган футболчиларимизда коронавирус инфекцияси аниқланганлиги хақидаги хабардан сўнг кўплаб мухлисларимиз футболчиларнинг соғликларини сўраб мурожаат қилишди. Биз барча мухлисларимизга жамоамиз аъзоларининг саломатликларига бефарқ бўлмаганлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Айни кунларда футболчиларнинг барчалари соғ-саломат. “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари ПФЛ қошида ташкил қилинган махсус шифокорлар гуруҳининг тавсиялари асосида Ig G ҳамда PZR тестларни топширишди. Бу таҳлилларнинг натижалари футболчи ва мураббийларимизнинг саломатликлари жойида эканлигини маълум қилди. Бу текширувлар амалга оширилгунга қадар жамоа аъзолари бир муддат машғулотларда қатнашмай туришди. Ҳозирги кунга келиб барчаси яхши, машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда.
Биргина Мурод Холмуҳаммедов ҳозирча Қўқон шаҳрига етиб келгани йўқ.
Бугун куннинг иккинчи ярмида Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Тошкент шаҳрига жўнаб кетишади. Эртадан машғулотлар Тошкентда давом эттирилади. Жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов ҳам Тошкентдаги йиғин давомида жамоа сафига қўшилиши кутилмоқда.
Қуйида “шунқорлар”нинг кечаги машғулотларидан олинган суратларни эътиборингизга тақдим қиламиз.

DSC_6445 копия

DSC_6458 копия

DSC_6474 копия

DSC_6556 копия

DSC_6562 копия

DSC_6587 копия

DSC_6672 копия

DSC_6678 копия

DSC_6689 копия

DSC_6730 копия

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО