Навбатдаги “дерби”га тайёргарлик кўрилмоқда
the_title()

26.08.2020

Марказлашган чемпионат ўйинлари Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти стадионларида давом этмоқда. Мухлислар ҳар куни телевидения орқали футбол учрашувларидан баҳра олишмоқда.

“Қўқон-1912” жамоаси суперлиганинг 12-турида “Андижон” устидан ғалаба қозонганидан сўнг , мураббийлар штаби футболчиларга бир кун ҳордиқ чиқариш имконини тақдим қилишди.
“Шунқорлар” бугундан навбатдаги “дерби”га тайёргарликни бошлашди.
Coca Cola суперлигасининг 1-даврадаги сўнгги баҳсини Бахтиёр Ашурматов шогирдлари , Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказишади. Футболчиларимиз бугун куннинг иккинчи ярмида ўз машғулотларини Тошкентдаги “Тўқимачи” стадионида олиб боришлари режа қилинган.
Эртага 27-август куни Тошкентдаги “Бунёдкор” академиясига қарашли суъний қопламали майдонда , “Қўқон-1912″U21 ҳамда “Навбаҳор”U21 жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Учрашув соат 18-00да бошланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО