ДАРВОЗАМИЗГА ИККИТА ПЕНАЛЬТИ БЕЛГИЛАНГАН “ДЕРБИ”ДА ЮТҚАЗДИК
the_title()

27.08.2020

Бундан бир неча дақиқа олдин Тошкентдаги “Бунёдкор” академиясига қарашли стадионда U-21 биринчилиги 13-тур доирасидаги “Навбаҳор” – “Қўқон-1912″ учрашуви бўлиб ўтди.

Илк ҳужум “Навбаҳор” футболчилари томонидан ташкил қилинди. Наманганлик ҳужумчининг зарбаси ноаниқ бўлди. 8-дақиқада вакилларимиз ҳисобни очишга яқин келишди. Отабек Қодиров деярли бирга-бир вазиятда дарвозабонни алдай олмади. 24-дақиқада рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазиятни вужудга келтирдик. Бу сафар Рамзбек Исақовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Орадан бироз ўтиб, Норматовнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Катта устунликка эга бўлган вакилларимиз кетма-кет ҳужумлардан самара келтира олишмади. Ана шундай ҳужумлардан бири 30-дақиқа ташкил этилди. Рақиб ҳимоячилари хатога йўл қўйишган эди. Маъмуржонов вазиятдан фойдалана олмади.
36-дақиқада футболчиларимиз чиройли комбинация ташкил қилишди. Рақиблар жарима майдончасига яқин жойда Мухторовни йиқитишди. Стандарт вазиятдан эса унумли фойдалана олмадик. 42-дақиқада ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади ва Жамолиддин Баҳромов пенальтини аниқ амалага ошириб ўйинда ҳисобни очди. Вакилларимиз дарҳол жавоб голини киритишлари мумкин эди. Отабек Қодиров жуда қулай имкониятни кўкка совурди. Тааффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни рақибларимиз фаол тарзда бошлашди. 48-дақиқада наманганлик футболчилар 2-голни дарвозамизга киритишларига бир баҳя қолди. 61-дақиқада дарвозабонимиздан ажойиб сейв кўрдик. Эгамберди Алижонов бизни яна бир голдан қутқариб қолди. 64-дақиқада Барҳаёт Саидаҳмаджоновнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олди. 67-дақиқада Маъмуржоновнинг узатмасидан сўнг Норматов боши билан зарба йўллади. Рақиб посбони ўз ўрнида. 74-дақиқада дарвозамиз томон яна пенальти белгиланди. Бу сафар наманганликлар пенальтини голга айлантира олишмади. Захирадан майдонга тушган Қодир Икромов пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Унинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди. 88-дақиқада вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо Муҳсин Норматовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. Шу тариқа, ёшларимиў кичик “дерби”да мағлубиятга учрашди.

U-21 биринчилиги
13-тур
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912″ – 1:0 (1:0)
Ҳакамлар: Аҳмад Эргашев, Фаррух Йўлдашев, Отабек Қосимов, Даврон Акмалов.
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.
Гол: Жамолиддин Баҳромов (42, пен).
“Навбаҳор”: 16. Улуғбек Эгамбердиев, 3. Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 4. Маҳмуд Нажмиддинов, 21. Комил Тожиддинов, 24. Муҳаммад Содиқ Қодиров, 29. Жамолиддин Баҳромов, 31. Аюбхон Жўраев, 34. Мурод Адашбоев, 38. Достон Абдулхаев, 47. Асил Орифжонов, 77. Ҳусайн Эргашбоев.
Захира: 32. Қодир Икромов, 37. Лутфилло Нуриддинов, 39. Камрон Неъматжонов.
“Қўқон-1912” : 67. Эгамберди Алижонов, 2. Шаҳзод Маъмуржонов, 24. Абдуллоҳ Миркомилов. 25. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 28. Элнур Турғунов, 29. Рамзбек Исҳақов, 31. Иброҳим Мухторов, 37. Муҳсинжон Норматов, 39. Сардор Етовқўзиев, 61. Отабек Қодиров, 73. Абдувосид Абдурашидов.
Захира: 96. Ислом Абдуллаев, 34. Бекзод Каримов, 41. Абдулла Юнусов, 58. Муҳаммаддиёр Иномжонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО