Бахтиёр Ашурматов: “Футболчиларим билан фахрланаман”
the_title()

28.08.2020

Coca Cola Суперлигаси 13-тур доирасидаги “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.
– “Навбаҳор” мен ўзим ишлаган жамоа. Мен фаолият юритган жамоалар ичида мен энг ҳурмат қиладиган жамоадир. Наманганлик мухлислар ғалабани хурсандчилик билан қабул қилишади. Мағлубиятдан кейин эса қаттиқ хафа бўлишади. Бугун “Навбаҳор” жуда қимматли олтинга тенг очколарни йўқотди деб ўйлайман. Жамоа Осиё Чемпионлар лигасига чиқиш учун ҳаракат қилмоқда. Умид қиламанки, наманганликлар яна ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилишади.
– “Навбаҳор” кўп ўйинларда иккинчи рақамда майдонга тушаётганди. Шунинг учун биз ҳам бошида очиқ футбол намойиш этмаслика ҳаракат қилдик. Бу ғалабадан жуда хурсандман. Бу принципиал ўйин эди. Бугун барча йигитларга миннатдорчилик билдираман. Бу йигитларнинг барчаси Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашга муносиб деб ўйлайман. Бундай футболчилар билан фахрланаман.
– Олдинда иккита ўзгариш қилишни режалаштиргандик. Бу ўзгаришлар иккита ўйиндирки ўзини оқлаяпти. Ўйиндан олдин Мурод Холмуҳаммедовни асосий таркибда майдонга туширмоқчи эдик. Аммо у билан гаплашгач, таваккал қилишни истамадик. Унинг тажрибаси ҳали бизга кўп керак бўлади.
– Бошида ўз майдонимизда ўйнашни истгандик. Аммо марказлашган ҳолда ўйнашга келишиб олинганди. Шу боис йигитларга бор кучлари билан ўйнаш кераклигини айтгандим. Марказлашган чемпионат бизга омад келтирмоқда. Бундан ташқари, йигитларнинг тинимсиз меҳнатларининг натижасидир.
– Асосий вазифа жамоамизни аутсайдерлар қаторидан олиб чиқиш эди. Рақобатбардош жамоа тузиб, мухлислар меҳрини қозониш эди. Аммо ҳозирги ҳолатда мақсадимиз янада юқори ўйинларни эгаллаш. Йигитларнинг ўзига бўлган ишончи бизга шундай мақсад қўйишимизга замин яратмоқда. “Навбаҳор”га кейинги баҳсларда омад тилайман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО