Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” ЖАМОАСИ 1-ДАВРАНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗДИ ?
the_title()

05.09.2020

“Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola суперлигасининг 1-давра ўйинларини муносиб тарзда ўтказиб, 13 учрашувда 25 очко жамғарди. Бу натижа жамоамизни 1-давра якунларига кўра турнир жадвалида 3-ўринни қўлга киритишига сабаб бўлди.
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 1-давранинг 8та учрашувида ғалаба қозонишди, 1 учрашувда дуранг ҳамда 4 та ўйинда мағлубият қайд этилди.
“Шунқорлар” 1-даврада рақиблар дарвозасига 23 та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 12 та тўп олиб чиқишди. Тўплар нисбати +11. Жамоамиз сардори , стандарт вазиятлар қироли, Мурод Холмуҳаммедов 1-даврада 11 та ўйинда майдонга тушиб , рақибларимиз дарвозаси 8та тўп киритди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди. Мурод Холмуҳаммедов бу кўрсаткичлар билан суперлига тўпурурлар баҳсида етакчилардан бири бўлиб турибди. 1-даврада жамоамизнинг 14 нафар футболчиси рақибларимиз дарвозаларига тўп киритишга муваффақ бўлишди.
Қуйида 1-давра ўйинларида “Қўқон-1912” жамоаси киритган голларга кимлар муаллифлик қилгани ҳақида маълумотни эътиборингизга тақдим қиламиз.

1-даврада ким нечта гол урди ?

1.Мурод Холмуҳаммедов 8 та
2. Филип Райевац 2 та
3. Бобур Акбаров 2 та
4. Шоҳназар Норбеков 1 та
5. Қувондиқ Рўзиев 1та
6. Суҳроб Бердиев 1 та
7. Хамидилло Абдухамидов 1та
8. Александр Мерзляков 1 та
9. Якуба Бамба 1та
10. Иван Йосович 1 та
11. Сардор Азимов 1 та
12. Собит Синдаров 1та
13. Муҳаммаданас Хасанов 1та
14. Отабек Ҳайдаров 1та

Ўз олдига суюкли мухлисларини хурсанд қилишни мақсад қилган “шунқорлар”нинг бир йўла 8 нафар футболчиси мамлакатимизнинг миллий ҳамда олимпия терма жамоалари йиғинларига таклиф қилиниши ҳам жамоа кўрсатаётган ўйинларнинг ҳамда мураббийлар меҳнатининг маҳсулидир.
Яна бир неча кундан сўнг Coca Cola суперлигасининг 2-даврасига старт берилади. “Қўқон-1912” жамоаси 2-давра ўйинларини ҳам кўтаринки руҳда ўтказиб , якунда совриндорлар қаторида бўлишини яратгандан сўраб қоламиз. Бу йўлда меҳнат қилаётган мураббийлар ҳамда футболчиларга эса сиз азиз мухлислар номидан омад тилаймиз.
ОЛҒА ШУНҚОРЛАР !!!

photo_2020-08-29_21-03-12

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО