Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” жамоасида назорат ўйини ўтказилди
the_title()

07.09.2020

Coca Cola суперлигасининг навбатдаги ўйинларига тайёргарлик олиб бораётган “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари бугун “Қўқон-1912″U21 жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушишди. Мураббийлар штаби бир йўла жамоанинг ёш футболчиларини ҳам кўрикдан ўтказиб олишди. 

Асосий таркиб футболчилари икки таймда икки хил таркиб билан ҳаркат қилишди. Тажриба бобида анча устун бўлган асосий таркиб футболчиларининг устунлигида ўтган учрашув 2-0 ҳисобида катталарнинг ғалабаси билан якунига етди. Ўйиннинг 1-таймида Муҳаммаданас Хасанов ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвозага аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Филип Райевац юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни 2-0 кўринишига олиб келди.
Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг бугунги куни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтди. Умуман олганда мураббийлар штаби 2-давра ўйинларига футболчиларни ҳар томонлама пухта тайёрлаш учун бор маҳоратларини ишга солишмоқда. Асосийси жамоада ички муҳит аъло даражада , футболчилар эса соғ-саломатлар. Биргина Музаффар Музаффаров жароҳатидан фориғ бўлиб улгурмади.
Қуйида бугунги машғулот ҳамда назорат ўйинидан олинган суратларни эътиборингизга тақдим қиламиз.

photo_2020-09-06_21-05-23

photo_2020-09-06_21-02-26

photo_2020-09-06_21-03-14

photo_2020-09-06_21-03-15

photo_2020-09-06_21-03-25

photo_2020-09-06_21-03-29

photo_2020-09-06_21-03-31

photo_2020-09-06_21-03-43

photo_2020-09-06_21-03-56

photo_2020-09-06_21-03-59

photo_2020-09-06_21-04-24

photo_2020-09-06_21-04-44

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО