“БУХОРО” – “ҚЎҚОН-1912” : ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

10.09.2020

Coca Cola Суперлигаси 14-тур доирасидан ўрин олган  “Бухоро” – “Қўқон-1912”  учрашуви 11 сентябрь куни Муборак шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 29 марта тўқнаш келишган.

Ўзаро учрашувларнинг 11 тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган. “Бухоро” ўйинларнинг 15 тасида зафар қучган, 3 та баҳсда дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбати – 53-41, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўйинларда Бухороликлар 48 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 36 тани ташкил этади.

 

Бухорода ўтказилган сўнгги бешта учрашув:

30.10.2019 Бухоро – Қўқон-1912 – 0:1

03.03.2018 Бухоро – Қўқон-1912 – 1:0

04.11.2017 Бухоро – Қўқон -1912 – 2:2

19.08.2016 Бухоро – Қўқон -1912 – 3:1

19.09.2015 Бухоро – Қўқон -1912 – 2:0

 

Учрашув расмийлари

Coca Cola Суперлига.

14-тур

БУХОРО – ҚЎҚОН-1912

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров, Достон Раҳмонов

Назоратчи: Ғайрат Каримов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

 

Бошланиш вақтлари

“Бухоро” –  “Қўқон-1912”   учрашуви, 11 сентябрь куни Муборак шаҳридаги “Б. Вафоев” ўйингоҳда соат 18:00 да старт олади. Бугун  эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 14-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин “Ёшлик” стадионда соат 16:00да бошланади.

Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО