Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” – “МЕТАЛЛУРГ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

15.09.2020

Coca Cola Суперлигаси 15-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви 16 сентябрь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Мазкур жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 21 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг тўққизтасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Ўнта учрашувда Бекободликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.
Тўплар нисбати 33-32, рақибимиз фойдасига . Ўзаро учрашувларда жамоамиз 29 очкони қўлга киритган. “Металлург” ҳисобида эса 32 очко мавжуд.

Қўқонда бўлиб ўтган учрашувлар:
30.10.2019. Қўқон 1912 – Металлург – 2:3
13.07.2018. Қўқон 1912 – Металлург – 2:1
22.04.2017. Қўқон 1912 – Металлург – 3:0
17.09.2016. Қўқон 1912 – Металлург – 2:1
25.10.2015. Қўқон 1912 – Металлург – 2:1
13.09.2003. Қўқон 1912 – Металлург – 4:0
23.11.2002. Қўқон 1912 – Металлург – 1:0
29.04.2000. Темирйўлчи – Металлург – 2:0
02.10.1999. Темирйўлчи – Металлург – 5:1
05.09.1998. Темирйулчи – Металлург – 1:1

Йирик ғалабалар
Вакилларимиз ушбу жамоани уч марта йирик ҳисобда доғда қолдиришган – 1999 йилда 5:1, 2003 йилда 4:0, 2017 йилда 3:0. Ўз навбатида “Металлург” ҳам икки марта жамоамизни йирик ҳисобда мағлуб этган – 2000 йилда 6:1, 2017 йилда 3:0.
Ўзаро ўйинларда қайд этилган дуранглар эса ушбу жамоаларнинг биринчи ва иккинчи учрашувларида яъни, 1998 йилдаги баҳсларда қайд этилган. Шунча йилдан бери бу клублар тўқнашувида дуранг натижа кузатилаётгани йўқ.

Ҳакамлар
Coca Cola Суперлига.
15-тур
16 сентябрь, чоршанба
ҚЎҚОН-1912 – МЕТАЛЛУРГ
Ҳакамлар: Раҳим Каримов, Тимур Галеев, Далер Тиллоев, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
Комиссар: Зоҳид Акрамов

Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви, чоршанба куни Қўқондаги “Марказий” стадионда соат 17:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 15-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ стадионида соат 16:00 да бошланади.
Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО