Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Жиззахдаги ўйинни Темур Тўхтасинов бошқаради
the_title()

19.09.2020

Coca Cola суперлигасининг бу йилги мавсумида Андижонлик хакам Темур Тўхтасинов шу кунга қадар жамоамиз иштирокидаги икки ўйинни бошқариб улгурган.
Тўхтасинов бошчилигидаги хакамлар гуруҳи мавсумнинг очилиш ўйини бўлган “Бухоро”га қарши 1-тур ўйинини ҳамда , 8-турдан ўрин олган, Олмалиқда бўлиб ўтган АГМК жамоасига қарши учрашувларни бошқариб боришган.Бу учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилган.

1-тур
“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 3:0
Ҳакамлар: Тимур Тўхтасинов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Раҳимбек Каримов.

8-тур
АГМК – “Қўқон-1912” – 2:1
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Ғайрат Жўраев.

Кўриб турганингиздек Тўхтасинов бошқарган ўйинларда “Қўқон-1912” жамоаси бир ғалаба ҳамда бир мағлубиятни қайд этган. Жиззахда бўлиб ўтадиган учрашув Тўхтасинов бошчилигидаги , мавсумдаги учинчи ўйин бўлади.
Жиззахдаги учрашувда “шунқорлар”га омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

21 сентябрь, душанба
“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Аҳмад Эргашев
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО