Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“СЎҒДИЁНА” – “ҚЎҚОН-1912”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

20.09.2020

Coca Cola Суперлигаси 16-тур доирасидан ўрин олган  “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912”  учрашуви 21 сентябрь куни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 29 марта тўқнаш келишган.

Ўйинларнинг 9 тасида вакилларимиз зафар қучишган, 13 та баҳсда жиззахликлар қўли баланд келган. Еттита учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 45-35, “Сўғдиёна” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 34 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна””нинг очкоси 46 тани ташкил этади.

 

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 учрашув:

22.06.2019 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 2:2

19.10.2018 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:0

25.04.2018 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:1

19.11.2017 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 2:1

29.10.2016 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:1

 

Ҳакамлар

Coca Cola Суперлигаси

16-тур

21 сентябрь

душанба

“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912”

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Аҳмад Эргашев

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Эркин Бахтиёров

 

Темур Тўхтасинов…

Coca Cola  суперлигасининг бу йилги мавсумида Андижонлик хакам Темур Тўхтасинов шу кунга қадар  жамоамиз иштирокидаги икки ўйинни бошқариб улгурган.

Тўхтасинов бошчилигидаги хакамлар гуруҳи мавсумнинг очилиш ўйини бўлган “Бухоро”га қарши 1-тур ўйинини ҳамда , 8-турдан ўрин олган, Олмалиқда бўлиб ўтган АГМК жамоасига қарши учрашувларни бошқариб боришган.Бу учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилган.

 

Бошланиш вақтлари

“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912”  учрашуви, душанба куни Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” стадионида соат 17:00 да старт олади. Бугун куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 16 -турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин “Сўғдиёна” қароргоҳидаги стадионида соат 16:30да бошланади.

Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО