Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ГОЛЛАРГА БОЙ ЎЙИН
the_title()

26.09.2020

Бир неча дақиқа олдин U-21 биринчилиги 17-тур  “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин вакилларимизнинг ҳужумлари билан бошанди. 10-дақиқада ажойиб ҳужум ташкил этдик.  Муҳсин Норматовнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан эгаллаб олди. Ордан бир дақиқа ўтиб, меҳмонларнинг хужумлари хавфли тус олди. Эгамберди Алижоновга тасанно. 16 – дақиқада дарвозамизга пенальти белгиланди. Дарвозабонимиз М. Қаҳрамоновнинг зарбасини қайтариб қолди. Алижоновдан Супер сейв! 30-дақиқада Эльнур Турғунов ўткир бурчак остида зарба йўллаган эди. Дарвозабон маҳорат кўрсатди. 35-дақиқада Иброҳим Мухторовнинг узатмасидан сўнг Жасур Ёқубов боши билан зарба берди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди

44-дақиқада қарши хужумдан сўнг Отабек Жўрақўзиев қулай вазиятга чиқди ҳамда дарвозамизга аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Абдуллоҳ Миркомилов бурчак зарбасидан сўнг боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилиб ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимни шиддатли тарзда бошланди. 50-дақиқада ҳакам жарима зарбаси белгилаган эди. “Бунёдкор” футболчилари тўпни тезкорлик билан ўйинга киритишди ва Отабек Жўрақўзиев дарвозабонимиз билан бирга-бир чиқиб борди. Унинг зарбасини дарвозабонимиз қайтара олмади. 54-дақиқада Умид Султонов индивидуал маҳорати эвазига ҳисобни 1:3 кўринишига олиб келди. 62-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Турғунов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.  73-дақиқада, захирадан ўйинга қўшилган Умид Султонов дарвозамизга чиройли гол киритди. Қолган дақиқаларида футболчиларимиз кетма-кет ҳужумлар ташкил этишганига қарамай, ҳисобни ўзгартира олишмади.

 

U-21 биринчилиги

17-тур

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” – 2:4 (

Ҳакамлар: Алишер Тўхтасинов (Андижон), Шоҳрух Аъзамов , Ойбек Аъзамжонов (Фарғона), Шаҳбоз Ваҳобжонов (Қўқон).

Назоратчи: Темур Абдуллаев.

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Голлар: Абдуллоҳ Миркомилов (45+1), Эльнур Турғунов(62)    –   Отабек Жўрақўзиев (44, 50), Умид Султонов (54, 73)

“Қўқон-1912”: 67. Эгамберди Алижонов, 4. Собит Синдаров , 5. Жасур Ёқубов, 24. Абдуллоҳ Миркомилов , 28. Элнур Турғунов,  29. Рамзбек Исҳақов, 31. Иброҳим Мухторов, 37. Муҳсинжон Норматов, 39. Сардор Етовқўзиев, 73. Абдувосид Абдурашидов, 99. Бек Абдуллаев.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 34. Бекзод Каримов, 58. Муҳаммаддиёр Иномжонов, 61. Отабек Қодиров.

“Бунёдкор”: 25. Акобир Қаюмов, 15. Ғайрат Азизхўжаев, 16. Отабек Жўрақўзиев, 27. Жавоҳир Рўзиев, 31. Хуршид Убайдуллаев, 34. Суҳроб Иззатов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 43. Фаррух Мухторов, 48. Валерий Акопов, 74. Любомир Бондаренко, 92. Алфайзи Неъматов.

Захира: 41. Глеб Харин, 32. Абдурауф Бўриев, 35. Иброҳим Ибрагимов, 40. Арам Маркарян, 47. Муҳаммадқодир Ахадов, 52. Умарали Раҳмоналиев, 53. Жасур Абдулбеков, 54. Умид Султонов, 76. Абдухолиқ Зиёев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО