Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” – БУНЁДКОР”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

26.09.2020

Coca Cola Суперлигаси 17-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” – учрашуви 27 сентябрь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур учрашув олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига доир статистик маълумотларни билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 11 марта тўқнаш келишган.
Ўзаро учрашувларнинг 3 тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган. “Бунёдкор” ўйинларнинг 8 тасида зафар қучган. Мазкур жамоалар ўртасидаги баҳсларда дуранг қайд этилмаган.
Тўплар нисбати – 23-12, “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қалдирғочлар” 24 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 9 тани ташкил этади.

Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:
13.06.2020. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 2:1
15.09.2019. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 3:0
12.05.2019. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 2:1
02.08.2018. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 1:3
30.04.2018. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 1:0
09.11.2017. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 2:5
16.06.2017. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 2:1
24.09.2016. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 3:0
09.05.2016 . Қўқон-1912 – Бунёдкор – 0:2
19.11.2015. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 5:0
01.07.2015. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 0:1
Факт: Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувларда ҳали дуранг натижа қайд этилмаган.

Учрашув расмийлари
Coca Cola Суперлига.
17-тур
ҚЎҚОН-1912 – БУНЁДКОР
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Султонмурод Улфатов, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашуви 27 сентябрь куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳида соат 16:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 17-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ қарашли стадионда соат 15:00да бошланади.
Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО