Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
МУҲИМ ҒАЛАБА ҚЎЛГА КИРИТИЛДИ
the_title()

27.09.2020

 

Бугун Қўқонда катта футбол байрами бўлиб ўтди. Қўқондаги “Марказий” стадионида, суперлига 17-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳс юритишди. Учрашувдан олдин “Марказий” стадиони дезинфекция қилинди.

Айтиш керак, бугун «Марказий» стадионга чекланган миқдорда мухлислар ташрифига рухсат берилди.

Учрашув вакилларимизнинг фаоллиги билан бошланди. Илк дақиқалардан футболчиларимиз ҳужумкорликни оширишди. Рақиб дарвозаси олдидаги дастлабки ҳужум хавфли кўриниш олди.

6-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Қанотдан ошириб берилган тўпни Шаҳбоз Эркинов боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди. Айтиш жоизки, ушбу футболчи ўтган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси сафида ўйнаган эди.
10-дақиқада вакилларимиз стардарт вазиятга эга бўлишди. Жарима зарбасидан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди.  Музаффар Музаффаровнинг кучли зарбасини дарвозабон аранг қайтариб қолди. 12-дақиқада ҳисоб тенглашди. Футболчиларимиз ижросидаги чиройли комбинацияни Шоҳназар Норбеков гол билан якунлади. 27-дақиқада майдон эгалари олдига чиқиб олишди. Иқбол Маликжонов рақиб дарвозасини ишғол этди. Қувондиқ Рўзиев- Муҳаммаданас Ҳасанов-Қувондиқ Рўзиев-Иқбол Маликжонов комбинацияси чиройли гол билан якунланди. 36-дақиқада Музаффар Музаффаров жаримадан берган зарбаси салгина ноаниқ бўлса-да,  мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Шоҳназар Норбеков жароҳат олиб майдонни тарк этди. Танафусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам футболчиларимизнинг фаоллиги билан бошланди. 47-дақиқада Суҳроб Бердиевни зарба беришига ҳимоячилар йўл қўйишмади. 52-дақиқада Ислом Абдуллаевдан ажойиб сейв! Дарвозабонимиз бирга-бир вазиятда рақиб футболчисига имконият қолдирмади. 58-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг узатмасини ҳимоячи қайтарди. Кейинги уринишда эса хужумда фол қайд этилди. Орадан бир дақиқа ўтиб, меҳмонларнинг ҳужуми ҳам хавфли чиқди. Иброҳимхалил Йўлдошевнинг бош билан берган зарбасини Абдуллаев қийинчиликсиз ушлаб олди. 62-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этишга яқин келдик. Муҳаммаданас Хасанов тезкор харакатлари билан рақиблардан қочиб кетди. Сўнгги паллада дарвозабон тўпга биринчи бўлиб етиб келди. 75-дақиқада Рўзиевнинг узатмаси Райевацгача етиб бормади, акс ҳолда сербиялик футболчи рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борар эди.
Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада ҳам кўплаб имкониятлар бўлишига қарамай, учрашув якунига қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди. Шу тариқа, жамоамиз навбатдаги уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

 

Coca Cola Суперлига

17-тур

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” – 2:1 (2:1)

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Султонмурод Улфатов, Алишер Тўхтасинов.

Назоратчи: Тимур Абдуллаев.

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.
Голлар: Шоҳназар Норбеков (12), Иқбол Маликжонов (27). – Шаҳбоз Эркинов (6).

“Қўқон-1912”: 96. Ислом Абдуллаев, 7. Шоҳназар Норбеков (69. Филип Райевац – 44, 4. Собит Синдаров – 85), 9. Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев (14. Аваз Маматхўжаев – 85), 15. Ойбек Рустамов, 17. Музаффар Музаффаров (91. Якуба Бамба – 65), 20. Иқбол Маликжонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 1. Ботирали Эргашев, 5. Жасур Ёқубов, 13. Сардор Азимов, 37. Муҳсин Норматов, 99. Бек Абдуллаев.

“Бунёдкор”: 71. Сарвар Каримов, 3. Ислом Қобулов, 5. Иброҳимхалил Йўлдошев (49. Фаррух Икромов – 78), 10. Хуршид Ғиёсов (77. Селим Нурмуратов – 67), 11. Расул Йўлдошев (34. Суҳроб Иззатов – 78), 13. Лутфулла Тўраев, 17. Санжар Қодирқулов, 19. Нурилло Тўхтасинов, 26. Улуғбек Абдуллаев (7. Дилшод Аҳмадалиев – 67), 30. Абдулла Абдуллаев, 90. Шахбоз Эркинов.

Захира: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 4. Даврон Эргашев, 6. Анвар Ғофуров, 20. Владислав Нуриев, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО