Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
УЧТА ГОЛ УРИЛГАН БАҲСДА МЕЗБОНЛАР ҒОЛИБ
the_title()

02.10.2020

Бир неча дақиқа олдин Навоийдаги “Ёшлар спорт мажмуаси” стадионида Coca Cola суперлигаси  18-тур доирасидаги “Қизилқум” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур футбол учрашуви юртимизда жорий қилинган карантин қоида ва меъёрлари сабаб мухлисларсиз ташкил этилди.

Учрашув футбочиларимизнинг ҳужумлари остида бошланди. 13-дақиқада Холмухаммедовинг узатмасидан сўнг Норбеков тўпга бироз етолмай қолди. 24-дақиқада Норбековда яхши вазият юзага келганди. 29-дақиқада Алишер Саноевнинг кутилмаганда йўллаган кучли ва аниқ зарбасини посбони Исломжон Абдуллаев эгаллаб олди.33-дақиқада мезбонлар бурчак зарбасидан самара чиқара олишмади. 36-дақиқада жарима зарбасига эга бўлдик. Муҳамманас Хасановнинг зарбаси кучли ва аниқ бўлди. Нестеров тўпга эгалик қилди. Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан интиҳо топди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол тарзда бошлашди. 61-дақиқада рақибларимизнинг зарбаси дарвозамиз устунига тегиб қайтди. Орадан бир дақиқа ўтиб, яхши ҳужум ташкил қилдик . Норбеков офсайдда қолди. 72-дақиқада вакилларимиз ижросидаги чиройли ҳужум самарасиз якун топди. Норбеков қанотдан жарима майдончасига кириб келиб, Бамбага тўпни узатган эди. Нестеров маҳорат кўрсатди. 75-дақиқада футболчиларимиз рақиб дарвозасини ишғол этишди. Мурод Холмуҳаммедовинг узатмасидан сўнг Норбеков ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди. Жамшид Ҳасанов рақибларимиз ҳужумини муваффақиятли якунлади. Гол ўтказиб юборгач, дарҳол  хисобни ўзгартиришимиз мумкин эди. Бердиевнинг зарбасини Нестеров аранг қайтарди. Қайтган тўпни эса  Азимов дарвозага жойлай олмади.Сардор кутмаган эди. 83-дақиқада навоийликлар иккинчи тўпни киритишди. Томиванинг пасидан кейин Касминин узоқ пастки бурчакни аниқ нишонга олди. Қолган дақиқаларда футболчиларимизда бир қатор вазиятлар бўлганига қарамай, ҳисобни тенглаштира олишмади.

 

Coca Cola суперлигаси 

18-тур

“Қизилқум” – “Қўқон-1912” – 2:1 (0:0)

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Наим Қосимов.

Назоратчи: Александр Попов.

Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Голлар: Жамшид Хасанов (79), Владислав Касминин (83). – Шоҳназар Норбеков (75).

“Қизилқум”: 1. Игнатий Нестеров, 5. Владислав Косминин, 8. Руслан Магриев, 10. Алишер Саноев, 17. Салим Мустафоев, 18. Жасур Азимов, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 44. Ибрагим Гвадамоси, 75. Олег Толмасов, 88. Жамшид Ҳасанов (15. Воҳид Шодиев – 89).

Захира: 22. Артём Макосин, 4. Миржалол Қосимов, 9. Хумоюн Абдуалимов, 11. Қадамбой Нурметов, 14. Файзулла Қамбаров, 20. Хуршид Олимов, 77. Сунатилла Абдуллажонов, 97. Шерзод Қодиров.

“Қўқон-1912”:  96. Исломжон Абдуллаев, 3. Бобир Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков, 9. Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Музаффар Музаффаров (91. Якуба Бамба – 71), 20. Иқболжон Маликжонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (13. Сардор Азимов – 71), 23. Александр Мерзляков (69. Филип Райевац – 87), 70. Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 1. Ботирали Эргашев, 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Собит Синдаров, 5. Жасурбек Ёқубов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 99. Бек Абдуллаев.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО