Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” – “СУРХОН”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

18.10.2020

Coca Cola Суперлигаси 19-тур доирасидан ўрин олган “Сурхон” – “Қўқон-1912” учрашуви эртага Термиз шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 19 марта тўқнаш келишган.
“Сурхон” ўйинларнинг 9 тасида зафар қучган, 9 та баҳсда вакилларимиз қўли баланд келган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 32-32. Ўзаро ўйинларда “Сурхон” 28 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” очкоси 28 тани ташкил этади.

Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:
25.06.2020. Қўқон-1912 – Сурхон – 3:0
17.08.2019. Қўқон-1912 – Сурхон – 2:1
25.05.2019. Сурхон – Қўқон-1912 – 2:1
27.10.2003 Қўқон 1912 – Сурхон – 4:1
23.03.2003 Сурхон – Қўқон 1912 – 2:1
11.08.2002 Сурхон – Қўқон 1912 – 3:1
22.06.2002 Қўқон 1912 – Сурхон – 3:1
27.09.2000 Темирйўлчи – Сурхон – 2:3
22.04.2000 Сурхон – Темирйўлчи – 1:0
21.08.1999 Темирйўлчи – Сурхон – 0:5
01.06.1999 Сурхон – Темирйўлчи – 2:3
19.08.1998 Темирйўлчи – Сурхон – 3:2
13.06.1998 Сурхон – Темирйўлчи – 0:2
05.08.1995 АСК – Темирйўлчи – 3:1
25.06.1995 Темирйўлчи – АСК – 0:2
06.11.1994 АСК – Темирйўлчи – 3:1
24.04.1994 Темирйўлчи – АСК – 2:0
03.10.1992 Сурхон – Темирйўлчи – 1:1
07.05.1992 Темирйўлчи – Сурхон – 2:0
Факт: Ушбу жамоаларнинг 1992 йили Термизда бўлиб ўтган учрашувида дуранг натижа қайд этилган.

Ҳакамлар
Термизда бўладиган “Сурхон” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳсни, тажрибали ФИФА хаками Ильгиз Танташев бошқариб борадиган бўлди.
Coca Cola Суперлига.
19-тур
СУРХОН – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Ойбек Юнусов

Бошланиш вақтлари
“Сурхон” – “Қўқон-1912” учрашуви, 19 октябрь, душанба куни Термиз шаҳридаги “Сурхон” ўйингоҳда, соат 16:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 19-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Термиз шаҳридаги “Алпомиш” стадионида соат 15:00 да бошланади.
Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.
❗️ Мазкур футбол учрашувлари юртимизда жорий қилинган карантин қоида ва меъёрлари сабаб мухлисларсиз ❌ ташкил этилади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО