Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЁШЛАРИМИЗ ТЕРМИЗДА МАҒЛУБ БЎЛИШДИ
the_title()

18.10.2020

Бир неча дақиқа олдин Термиздаги “Алпомиш” стадионида, U 21-биринчилигининг 19-тур доирасидаги “Сурхон” -“Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашув шиддатли ҳужумлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа илк дақиқалардан ҳужумкорликка зўр беришди.
29-дақиқада мезбонлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Муҳаммадали Намозов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди.
Таймнинг қолган дақиқаларида футболчиларимиз бир қатор вазиятларга эга бўлишларига қарамай, ҳисобни ўзгартира олишмади.
Иккинчи тайм ҳам худди биринчиси каби шиддатли тарзда бошаланди. Тайм давомида вакилларимиз ҳисобни тенглаштириш учун кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Бироқ вазиятлардан фойдаланишда футболчиларимизга совуққонлик етишмади. Аксига олиб сўнгги дақиқаларда мезбонлар “сен урмасанг сенга уришади” деганларидек иккинчи тўпни киритишди. Ҳисони тенглаштириш учун олдинга ўтиб кетишимиз натижасида, қарши ҳужумда дарвозамиздан иккинчи голни ўтказиб юбордик. Муҳаммадали Абдураҳмонов вазиятдан унумли фойдаланди. Шу тариқа, ёшларимиз Термизда мағлубиятга учрашди.

U-21 биринчилиги
19-тур
“Сурхон” -“Қўқон-1912” – 2:0 (1:0)
Голлар: Муҳаммадали Намозов (29 пен), Муҳаммадали Абдураҳмонов (89).
“Сурхон”: 86. Даврон Мерганов, 13. Дилшод Рашидов, 15. Муҳаммадали Номозов, 18. Амал Исматов, 22. Санжар Аҳмедов, 29. Нурмуҳаммад Номозов, 34. Камолиддин Ашуров, 38. Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 60. Ўрал Чориев, 70. Иброҳим Йўлдошев, 88. Асадбек Ҳамзаев.
Захира: 16. Жамшид Абдукаримов, 3. Миржалол Аннаматов, 23. Шоҳруҳ Йўлдошев, 24. Отабек Мустафоқулов, 28. Беҳруз Қулматов, 36. Асилбек Темиров, 37. Элёр Юсупов, 39. Аслиддин Хонимов, 51. Асилбек Норбоев.
“Қўқон-1912” U-21: 96. Ислом Абдуллаев, 2. Шаҳзод Маъмуржонов, 4. Собит Синдаров , 5. Жасур Ёқубов, 19. Ҳамидилло Абдуҳамидов, 25. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 28. Элнур Турғунов, 31. Иброҳим Мухторов, 34. Бекзод Каримов, 39. Сардор Етовқўзиев, 73. Абдувосид Абдурашидов.
Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 29. Рамзбек Исҳақов, 41. Абдуллоҳ Юнусов, 42. Рустем Асанов, 58. Муҳаммаддиёр Иномжонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО