Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ТЕРМИЗДА МУҲИМ ҒАЛАБА ҚЎЛГА КИРИТИЛДИ
the_title()

19.10.2020

Бундан бир неча дақиқа олдин Термиз шаҳридаги “Сурхон” стадионида Coca Cola суперлигаси 19-тур доирасидаги “Сурхон” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйинни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. Учрашувнинг 11-дақиқасида футболчиларимиз ҳисобни очишди. Ойбек Рустамов марказда тўпни қабул қилиб олди ва ажойиб узатма билан Райевацни дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Филип эса вазиятдан унумли фойдаланди. 13-дақиқада футболчиларимиз иккинчи голни ҳам киритишлари мумкин эди. 22-дақиқада Райевац рақиб дарвозасига иккинчи голни ҳам киритган эди. Ҳакамлар офсайд холатини қайд этишди. 33-дақиқадан бошлаб майдонда 10 киши бўлиб қолдик. Шоҳназар Норбековга иккинчи сариқ карточка ва қизил карточка кўрсатилди. Бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоада тўп киритиш учун бир қатор вазиятлар юзага келишига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлимни сон жиҳатдан кўп бўлган мезбонлар фаол тарзда бошлашди. 64-дақиқада дарвозамиз томон жарима зарбаси белгиланди Шерзод Каримовнинг зарбасини Абдуллаев маҳорат билан қайтариб юборди. Бу вазиятда дарвозабонимизга нисбатан қоида ҳам бузилган эди. 74-дақиқада мезбонлар бурчак зарбасидан унумли фойдалана олишмади. Станоевичнинг зарбаси анча ноаниқ чиқди. 78-дақиқада Музаффар Абдуллаев чиройли сейв намойиш қилиб рақиб зарбасидан сўнг тўпни ушлаб олди. Қолган дақиқаларда мезбонлар ҳужумга зўр беришди. Футболчиларимиз эса матонатли тарзда ҳимояланишди ва муҳим ғалабани қўлга киритишди.
Coca Cola суперлигаси
19-тур
“Сурхон” – “Қўқон-1912” – 0:1 (0:1)
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Ойбек Юнусов
Гол: Филип Райевац (11).
“Сурхон”: 45.Акбар Тўраев, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (70.Иброҳим Йўлдошев, 85), 7.Низомжон Норов (8.Шерзод Каримов, 46), 10.Шавкат Саломов (19.Нуриддин Ҳасанов, 46), 11.Александр Касьян, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Аъзам Алиев (17.Сардор Сулаймонов, 65), 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 44.Дарко Станоевич, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асрор Ғофуров.
Захира: 1.Асилбек Аманов, 12.Азамат Аҳмедов, 6.Раҳматулло Бердимуродов, 9.Дилшод Жабборов, 15.Муҳаммадали Номозов.
“Қўқон-1912”: 21.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобуржон Акбаров, 7.Шоҳназар Норбеков, 9.Суҳроб Бердиев, 10.Қувондиқ Рўзиев (13.Сардор Азимов – 89), 14.Аваз Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (5.Жасур Ёқубов, 85), 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 69.Филип Райевац (20.Иқболжон Маликжонов, 76).
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 4.Собит Синдаров, 17.Музаффаржон Музаффаров, 19.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 91.Якуба Бамба, 99.Бек Абдуллаев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО