Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЯГОНА ГОЛ УЧРАШУВ ТАҚДИРИНИ ҲАЛ ЭТДИ
the_title()

25.10.2020

 

Қўқондаги 2-БЎСМга қарашли стадионда, Ўзбекистон U21-биринчилигининг 21-тур доирасидаги
“Қўқон-1912”-АГМК учрашуви бўлиб ўтди. Дастлабки хужум вакилларимиз томонидан амалга оширилди. Шаҳзод Маъмуржоновнинг зарбасини рақиб дарвозабони ушлаб олди. 6-дақиқада вакилларимиз чиройли ҳужум ташкил этишди. Чап қанотдан Барҳаёт Саидаҳмаджонов рақиб жарима майдончасига кириб бориб, Сардор Азимовга аниқ узатмани амалга оширди. Сардорбекнинг зарбасига бир неча сантиметр аниқлик етишмади. 40-дақиқада меҳмонлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жасур Ёқубов қоида бузди деб топилди. Пенальтини эса Сардор Абдунабиев аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 51-дақиқада Барҳаёт Саидаҳмаджоновнинг зарбаси олқишларга созовор бўлди. Зарба салгина аниқлик етишмади. Орадан икки дақиқа ўтиб Бек Абдуллаевнинг зарбаси рақиб дарвозаси томон ўқдек учиб борди. Роман Абдулов тўғри жой танлагани хисобига тўпни эгаллаб олди. 55-дақиқада Жасур Ёқубовнинг бош билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 66-дақиқада Жасур Ёқубовнинг бу сафар оёқда йўллаган зарбасини кўрдик. Зарба жуда кучли лекин ноаниқ бўлди. 75-дақиқада Муҳаммаддиёр Иномжонов рақибларни алдаб ўтиб дарвоза томон зарба йўллади. Бироз юқоридан кетди. Ўйин охирида футболчиларимиз босимни кучайтиришди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида бир сафар дарвоза устуни тўпни қайтарди, бир сафар эса бир неча см аниқлик етишмади. Сардор Азимовнинг зарбасига ҳам озгина аниқлик етишмади. Қолган дақиқаларда футболчиларимиз ҳарчанд уринишмасин, ҳисобни тенглаштира олишмади.

U 21 биринчилиги
21-тур
“Қўқон-1912” – АГМК- 0:1 (0:1)
Ҳакамлар: Акмал Рахимов (Андижон), Ойбек Аъзамжонов (Марғилон), Жаҳонгир Хусанов (Фарғона), Муҳаммадсултон Фозилов (Фарғона).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган)
Комиссар: Бекзод Арипов (Тошкент)
Гол: Сардор Абдунабиев (40)
“Қўқон-1912”: 96. Ислом Абдуллаев, 2. Шаҳзод Маъмуржонов, 5.Жасур Ёқубов, 13. Сардор Азимов, 25. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 29. Рамзбек Исҳақов, 39. Сардор Етовқўзиев, 41. Абдулла Юнусов, 42. Рустем Асанов, 73. Абдувосид Абдурашидов, 99. Бек Абдуллаев.
Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 28. Элнур Турғунов, 34. Бекзод Каримов, 58. Муҳаммаддиёр Иномжонов.
АГМК: 1. Низомиддин Зиёвутдинов, 14. Сайдулло Тошпўлатов, 19. Шероз Жалолов, 26. Санжар Жумабоев, 27. Шаҳзод Алақулов, 29. Элдор Бегимов, 36. Азамат Интиқбоев, 48. Фазлиддин Наримонов, 50. Отабек Шерғозиев, 53. Шуҳрат Иноятов, 55. Сардор Абдунабиев.
Захира: 12. Роман Абдулов, 24. Бобир Отамуродов, 28. Бунёд Турғунбоев, 41. Авазбек Муҳаммаджонов, 54. Сарвар Аблаев, 62. Элёрбек Абдуллаев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО