Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” шифокори: “Норбеков ҳамда Бердиевларнинг аҳволи биз ўйлагандан анча яхшироқ”
the_title()

28.10.2020

Сoca Cola суперлигасининг 21-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – АГМК учрашувида Қўқонликларнинг икки нафар футболчиси жиддий жароҳат олган эди. Суҳроб Бердиев ҳамда Шоҳназар Норбековларнинг саломатлиги борасида хавотир олиб кўплаб мухлислар ҳамда ОАВ ходимларидан мурожаатлар бўлмоқда. Биз “Қўқон-1912” жамоаси шифокори Бобурхўжа Абдазовдан футболчиларнинг аҳволи қандайлиги ҳақида сўрадик.

-АГМК билан бўлиб ўтган ўйин биз учун эсдан чиқмайдиган ўйин бўлди десам бўлади. Сабаби икки нафар футболчимиз ўйин давомида жиддий жароҳат олиб , тез ёрдам машиналари хизматидан икки марта фойдаланишимизга тўғри келди. Норбеков бир сутка давомида Қўқон шаҳридаги тез тиббий ёрдам марказида шифокорлар назоратида бўлиб турди. Кеча Тошкент шаҳридаги “Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази”да Шоҳназар Норбеков ҳамда Суҳроб Бердиевларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказдик. Тиббий кўрик натижаларига кўра Норбековга “пешона суяги ташқи пластинкасининг синиш” ташҳиси қўйилди. Мутахассис шифокорлар бу вазиятда беморнинг хохишига қараб пластик жарроҳлиги амалиётини қўлласа бўлади. Агар ўзи истамас операциясиз ҳам даволаш мумкинлигини таъкидлашди. Норбеков жарроҳлик амалиётидан воз кечди.Шоҳназар барча дори дармонлар билан таъминланиб, уй шароитида даволаш муолажаларини ўтказадиган бўлди. Бизни хурсанд қилгани Шоҳназарнинг пешона суяги ички пластинкасига зарар етмаган.
Суҳроб Бердиевга эса “ўнг оёқ кичик болдир пастки 1/3 қисми ҳамда ички тўпиқ суягининг синиши” ташҳиси қўйилди. Бердиевга Қўқон шаҳар тез тиббий ёрдам марказида дастлабки текширувлар ўтказилиниб, ўша жойнниг ўзида оёғига гипс боғламлари қўйилган эди. Футболчи республика шошилинч тиббиёт ёрдам марказида қайта кўрикдан ўтказилгандан сўнг, бу ердаги ҳамкабларимиз билан маслаҳатлашган ҳолда бироз шошилмасликка қарор қилдик. Бердиев бир хафта давомида шифокорлар назоратида бўлиб туради. Агар синган суяклар гипс ёрдамида битишни бошласа жарроҳлик амалиёти қўлланилмайди. Акс ҳолда эса футболчи жарроҳлик столига ётишига тўри келади.
Ҳар икки футболчилар камида 30-45 кун оралиғида даволанишига тўғри келади.
Шу ўринда футбол учрашуви куни бизга ўзларининг амалий ёрдамларини берган АГМК шифокори Ислом ака Абаевга ҳамда Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорларига ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО