Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ШИДДАТЛИ ЖАНГДА ОМАД МЕЗБОНЛАРДА БЎЛДИ
the_title()

31.10.2020

Бундан бир неча дақиқа олдин Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида, Coca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди. 

22-турнинг марказий учрашувларидан бири деб эътироф этилган ўйин шиддатли ва кескин курашлар остида бошланди. Илк дақиқалардан жамоалар ҳужумкорликка зўр беришди. Ўйннинг 28-дақиқада вакилларимиз ҳисобни очишга жуда яқин келишди. Аммо жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов пенальтини голга айлантира олмади. Мурод Холмуҳаммедов 2016-йилдан бери биринчи марта пенальтидан гол ура олмади. Абдувоҳид Неъматов эса бугунги қаҳрамони бўлди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Кенжабоевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Музаффар Абдуллаев бартараф этиб, жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби шиддатли тарзда бошланди. 54-дақиқада Бобур Абдуҳолиқов ҳисобни очди. 64-дақиқада жамоамиз учун яна бир жиддий йўқотиш бўлди. Қувондиқ Рўзиев жароҳат олиб майдонни тарк этди. 78-дақиқада Музаффар Музаффаровнинг жаримадан йўллаган зарбаси юқоридан кетди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Музаффар Абдуллаев ажойиб сейв намойиш этди. Қолган дақиқаларда вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтиришганига қарамай, ҳисобни тенглаштира олишмади. Бугун Қаршида ҳақиқий, шиддатли жанг бўлди. Афсуски бу жанг мезбонларга омад келтирди.

22-тур
НАСАФ – ҚЎҚОН-1912 – 1:0 (0:0)
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Сардор Нишонбоев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Гол: Бобур Абдуҳолиқов (54)
Фойдаланилмаган пенальти: Мурод Холмуҳаммедов 28 (дарвозабон).
“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 8. Дилшод Саитов (15. Жўрабек Маннонов, 12), 10. Бобир Абдиҳолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов, 20. Ислом Кенжабоев (19. Ҳусаин Норчаев, 87), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев (7. Дилшод Раҳматуллаев, 75), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 87), 92. Умар Эшмуродов.
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов, 18. Жавоҳир Эсонқулов, 50. Шоҳмалик Комилов, 70. Абубакрризо Турдалиев.
“Қўқон-1912”: 21.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобур Акбаров, 10.Қувондиқ Рўзиев (19.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 66), 13.Сардор Азимов (91.Якуба Бамба, 73), 14.Аваз Маматхўжаев (17.Музаффар Музаффаров, 73), 15.Ойбек Рустамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков (99.Бек Абдуллаев, 83), 33.Иван Йосович, 69.Филип Райевац, 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 96. Исломжон Абдуллаев, 4.Собит Синдаров, 5.Жасурбек Ёқубов, 20.Иқбол Маликжонов, .
Огоҳлантиришлар: Авазхон Маматхўжаев 55, Иван Йосович 56, Ғолиб Ғайбуллаев 90+5, Музаффар Музаффаров 90+5.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО