“Пахтакор”га қарши тайёргарлик бошланди

09.11.2020

ФИФА кунлари муносабати билан суперлига ўйинларида танаффус юзага келганлиги сабабли, барча жамоалар қисқа муддатли танаффусга чиқишган эди.

“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари кечадан Қўқон шаҳридаги қароргоҳларида тўпланишиб, навбатдаги ўйинларга тайёргарликни бошлаб юборишди. “Шунқорлар” навбатдаги тур учрашувини 20 ноябрь куни Тошкентда “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказишади.
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штаби ушбу ўйинга футболчиларни ҳар томонлама пухта тайёрлаш учун ўз режаларини тузиб чиқишган.
“Қўқон-1912” жамоасининг машғулотларида жароҳатлари боис Суҳроб Бердиев , Шоҳназар Норбеков ҳамда Бек Абдуллаевлар иштирок этишмаяпти. Шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига жалб қилинган Мурод Холмуҳаммедов ва дарвозабон Ботирали Эргашевлар ҳам машғулотларга етиб келишмаган. Кеча ва бугунги машғулотларни жамоамиз катта мураббийи Зоҳид Нурматов бошчилигидаги мураббийлар олиб боришди. Жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Тошкент шаҳрида ўтказилган “Фахрийлар кубоги” мусобақасида иштирок этганлиги учун Қўқонга бироз кечроқ етиб келишди. Эртадан машғулотлар бош мураббийнинг назорати остида давом этади.

photo_2020-11-09_11-27-09

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО