МАШҒУЛОТЛАРГА МУХЛИСЛАРИМИЗ ТАШРИФ БУЮРИШДИ. УЛАР ЖАМОАМИЗДАН ХУРСАНД
the_title()

10.11.2020

Coca Cola суперлигасининг навбатдаги ўйинларига тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоасининг бугунги машғулотлари ҳар кунгидан ўзгача бошланди.
Жамоа аъзолари кийим алмаштириш хонасида кеча туғилган кунини нишонлаган Иқбол Маликжоновни яна бир бор табриклашди. Иқболжон жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовдан эсдалик совғасини қабул қилиб олди.
Футболчилар майдонга чиқиб келишганда эса уларни бир гуруҳ ашаддий ишқибозларимиз кутиб олишди. Мухлисларимизнинг қўлларида жамоа аъзоларига қаратилган миннатдорчилик ҳамда футболчиларни янги ғалабалар сари ундовчи, жароҳат олган футболчиларимизни қўллаб-қувватловчи сўзлар ёзилган баннерлар бор эди. Машғулотларни бошлашдан олдин мураббий ҳамда футболчиларимизнинг мухлислар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мухлислар номидан сўз олган Турсунхўжа Усмонов ҳамда Ўлмасжон Сайфутдиновлар , жамоамизнинг бу мавсумдаги кўрсатаётган ўйинлари учун миннатдорчилик билдиришди.
– Ва ниҳоят биз кутган кунлар етиб келди. Сиз азиз футболчилар бу мавсумда кўрсатган ўйинларинг билан бизларга олам-олам қувонч олиб келдиларингиз. Бунинг учун жамоа раҳбарларига, мураббийларга, футболчиларга ўзимиз ҳамда оила аъзоларимиз номидан катта раҳмат айтаман. Айниқса Бахтиёржон сизга алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Сиз бошчилигингизда жамоамиз бу йил кўп ғалабаларни қўлга киритди. Олдинда турган тўртта ўйинда ҳам сизларга омад ва куч-қувват тилайман. Сизлар қолган тўртта ўйинда ҳам бемалол ғалаба қозона оласизлар. Футбол жароҳатларсиз бўлмайди. Биз жароҳат олган футболчиларимиз Суҳроб Бердиев ҳамда Шоҳназар Норбековларга Оллоҳдан шифо сўраймиз. Улар тез орада яна жамоамиз сафига қайтишади деб умид қиламиз.
-деди жумладан Турсунхўжа Усмонов.

-Азиз футболчилар , ўзбек футболининг тарихи Қўқондан бошланган. Ўзбекистон чемпионатлари тарихида эса жамоамизнинг энг юқори натижаси 1994-йилда қайд этилган бўлиб , ўшанда жамоа 5-ўринни қўлга киритган эди. Биз у пайтлар ёш бола эдик, лекин ўша даврдаги футболчилар бизнинг хотирамизда сақланиб қолган. Мана бугун сизлар бу тарихни янгилаш арафасида турибсизлар. Биз сизларга ишонамиз , сизлар Қўқон футболи тарихига кирасизлар. Сизларга кўрсатаётган ўйинларинг учун барча Қўқонлик мухлислар номидан раҳмат айтамиз. Биз доим биргамиз, ҳали катта ютуқларимиз олдинда –деди Ўлмасжон Сайфутдинов.

Шундан сўнг жамоа номидан , бош мураббийимиз Бахтиёр Ашурматов мухлисларга ўз миннатдорчилигини изҳор қилдилар.
-Бутун дунёга келган пандемия сабаб биз сизлардан бироз узоқлашиб қолдик. Лекин қалбимиз доим сизлар билан бирга бўлди ва сизларнинг қўллаб-қувватлашларингни ҳис қилиб турдик. Сизлардек мухлисларимиз борлиги биз учун бахт. Сизлар стадионга келиб бизни қўллаб турсаларингиз , биз сизлар учун қўлимиздан келган барча имкониятларимизни ишга соламиз. Сизларни хурсанд қилиш учун бор куч ва маҳоратимизни кўрсатамиз ва албатта сизларнинг ишончларингизни оқлаймиз. Виждонан ишлаб, халол футбол намойиш қиламиз – деди Бахтиёр Ашурматов.
Шундан сўнг футболчиларимиз мухлисларимизнинг олқишилари остида машғулотларни бошлаб юборишди. Бугунги машғулотлар асосан тўп билан ишлашга қаратилди. Машғулотлар кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

 

photo_2020-11-09_19-11-55

photo_2020-11-09_19-11-52

photo_2020-11-09_19-11-53 (2)

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО