“ПАХТАКОР” – “ҚЎҚОН-1912”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

19.11.2020

Coca Cola Суперлигаси 23-тур доирасидан ўрин олган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашуви 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 29 марта тўқнаш келишган.
Ўйинларнинг 5 тасида вакилларимиз зафар қучишган, 17 та баҳсда “Шерлар”нинг қўли баланд келган. Еттита учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 77-40, “Пахтакор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 22 очкони қўлга киритган. “Пахтакор”нинг очкоси 58 тани ташкил этади.

Тошкентда ўтган сўнгги бешта учрашув
26.07. 2019 Пахтакор – Қўқон 1912 – 3:1
06. 05. 2018. Пахтакор – Қўқон 1912 – 1:1
14. 10. 2017. Пахтакор – Қўқон 1912 – 2:0
11. 03. 2016. Пахтакор – Қўқон 1912 – 4:0
08. 08. 2015. Пахтакор – Қўқон 1912 – 4:1

Ҳакамлар
Coca Cola Суперлига.
23-тур
20 ноябрь
ПАХТАКОР – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Бошланиш вақтлари
“Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашуви, 20 ноябрь, жума куни Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” марказий ўйингоҳда соат 17:00 да старт олади ҳамда “спорт”тв орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 22-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин “Жар” стадионида соат 14:00да бошланади.
Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО