Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЁШЛАРИМИЗ ТОШКЕНТДА МАҒЛУБ БЎЛИШДИ
the_title()

19.11.2020

Бундан бир неча дақиқа олдин Тошкентдаги ЖАР стадионининг машғулотлар майдонида U21-биринчилиги 23- туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашув бўлиб ўтди. 

Ўйиндаги дастлабки бурчак зарбаси вакилларимиз томонидан амалга оширилди. Футболчиларимиз ўйинни ёмон бошлашмади. Аммо ҳисобни очиш мезбонларга насиб этди. 13-дақиқада майдон эгалари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Одилов пенальтини аниқ амалга оширди. Гол ўтказиб юборгач, футболчиларимиз ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Рамзбек Исақовнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 31-дақиқада мезбонлар қарши хужумда иккинчи голни киритишди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Авазхон Маматхўжаев ўнг қанотдан тўпни шундай узатдики, тўп Норматовнинг бошига қўниб қолди. Мухсинжоннинг зарбаси салгина ноаниқ чиқди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим бошида рақибларимиз учинчи тўпни киритишди. 59-дақиқада Ҳошимов орадаги фарқни оширди. 60-дақиқада Муҳсин Норматов бўш қолган дарвозага ноаниқ зарба йўллади. 64-дақиқада бешинчи голни ўтказиб юбордик. Руслан Розиев дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, ва имкониятдан самарали фойдаланди. Иброҳим Мухторовнинг парашют усулидаги зарбаси голга айланишига бир баҳя қолди. 77-дақиқада Сардор Етовқўзиев жарима зарбасидан чиройли ва аниқ зарба йўллаб хисобни бироз бўлсада қисқартирди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқалари шиддатли тарзда ўтганига қарамай, ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

U 21 биринчилиги
23- тур
“Пахтакор” – “Қўқон-1912” – 5:1 (2:0)
Ҳакамлар: Аҳмаджон Эргашев, Сардор Миродилов, Амир Галиев, Ойбек Калахўжаев.
Назоратчи: Андрей Тамбоцев.
Комиссар: Лазиз Қучқаров.
Голлар: Одилов 13-пен, Ҳошимов 31, 59, Мамасидиқов 48, Розиев 64 – Етовқўзиев 77.
“Пахтакор”: Ҳамроев, Холматов, Мирсаидов, Рамазонов, Турсунов, Шамсиев, Одилов, Султонмуродов, Ҳамиджонов, Розиев, Ҳошимов.
Захира: Назаров, Неъматхонов, Чикризов, Жиянов, Маҳмудов, Жўраев, Мамасидиқов, Эргашбоев.
“Қўқон-1912”: 67. Эгамберди Алижонов, 2. Шаҳзод Маъмуржонов, 5. Жасур Ёқубов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 25. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 29. Рамзбек Исҳақов, 31. Иброҳим Мухторов, 34. Бекзод Каримов, 37. Муҳсин Норматов, 39. Сардор Етовқўзиев, 99. Бек Абдуллаев.
Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 24. Абдуллоҳ Миркомилов, 61. Отабек Қодиров.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО