Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Бахтиёр Ашурматов: “Охирги ўйинларда вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз”
the_title()

25.11.2020

Coca Cola Суперлига 24-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

– Афсуски, охирги ўйинларда вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Кўплаб вазиятлар яратяпмиз, бироқ гол ура олмаяпмиз. Табиийики, гол урмагач, ғалаба қозониб бўлмайди. Бугун балки таркиб танлашда бироз адашдим деб ўйлайман. Биринчи бўлимда майдон марказини рақибга бериб қўйдик. Ҳимояда ҳам хатоларга йўл қўйдик. Гол ўтказворганимиздан сўнг йигитлар ҳисобни тенглаштириш ва ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилдилар. Бироқ яратилган вазиятлардан голларни кирита олмаганимиз бизга қимматга тушди. Шундай бўлса-да, футболчиларимиз майдонда борларини бериб ўйнашмоқда. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Агар йигитлар шу тарзда ўйнашса чемпионатни муносиб тарзда якунлай оламиз.
Бугун ачиниб кетганим шу бўлдики, мавсум давомида қилган меҳнатларимиз мағлубият туфайли кутилган натижани бермаслиги мумкин.

“Локомотив”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. “Пахтакор” билан ўйинда афсуски, Аваз Маматхўжаевни майдонга тушира олмаган эдик. Мурод Холмуҳаммедов қанотда яхши ҳаракат қилганди. Бугун ҳам Холмуҳаммедов майдонда катта ҳажмдаги ишни бажариб берди. Ўз майдонимизда тўп сурганимиз сабабли бугун ҳужумкор бўлган ярим ҳимоячи Музаффар Музаффаровни майдонга туширгандим.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО