Фахрийларимиз яна Тошкентга боришади. Бу сафар бироз ёши катталар мусобақада иштирок этишади
the_title()

26.11.2020

ЎФА фахрийлар кенгаши томонидан ташкил этилган “Фахрийлар кубоги” мусобақаси яна давом эттирилмоқда. Аввал хабар берганимиздек 50 ёшдан ўтган фахрий футболчилар учун ҳам алоҳида турнир ташкил этилган.

Аввалига барча минтақаларда саралаш босқич ўйинлари бўлиб ўтди. Фарғона водийси минтақасида саралаш турнирида Фарғона ҳамда Қўқон шаҳрининг фахрий футболчилардан иборат жамоалари иштирок этишди. Қўқон ва Фарғона шаҳарларида ҳар икки жамоа ўртасида ўйинлар бўлиб ўтди. Қўқондаги баҳсда мезбонлар 3-2 ҳисобида ғалаба қозонганлари ҳақида хабар берган эдик. Куни кеча Фарғона шаҳрида жавоб ўйини бўлиб ўтди. Қизиқарли курашларга бой ўтган ўйин 1-1 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якунланди. Ўйиндаги голларга Қўқонликлардан Азамат Ашурматов , Фарғона фахрийлар жамоасидан эса Шуҳрат Назировлар муаллифлик қилишди. Шундай қилиб Қўқонлик, 50 ёшдан ошган фахрий футболчилар “Фахрийлар кубоги” мусобақасининг финал босқичига йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги финал босқичида Қўқон фахрийларига Тошкент, Навоий ҳамда Сурхондарёлик фахрий футболчилар рақиб бўладиган бўлишди. “Фахрийлар кубоги”нинг финал турнири 28-29 ноябрь кунлари , Тошкентдаги “Чиғатой” стадионида бўлиб ўтади. Фахрий футболчиларимзга олдинда турган ўйинларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО