“Водий дербиси”да футболчиларимизнинг қўли баланд келди
the_title()

29.11.2020

Бир неча дақиқа олдин Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида Coca Cola Суперлигаси 25-тур доирасидаги “Андижон” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди. “Водий дербиси” номини олган мазкур баҳс шиддатли ҳужумлар остида ўтиб, футболчиларимизнинг ғалабаси билан якун топди.

Айтиш жоизки, мазкур ўйин олдидан жамоамиз таркибида яна йўқотишлар бўлди.  “Қўқон-1912” жамоасининг икки нафар Сербиялик легионерлари Иван Йосович ҳамда Филип Райевацлар жамоа лагерини тарк этишди. Суперлиганинг 24-туридаги “Локомотив”га қарши ўйинда тажрибали ҳимоячимиз Иван Йосович бошидан жиддий жароҳат олган эди. Шифокорларнинг хулосаларига кўра Сербиялик футболчи учун бу йилги мавсум якунланди. Шунингдек ҳужумчи Филип Райевацнинг “Қўқон-1912” жамоаси билан тузган шартномаси ўз якунига етганлиги боис, “шунқорлар” ҳар иккала футболчи билан  дўстона тарзда хайрлашди.

Бундан ташқари, Суҳроб Бердиев ва Шоҳназар Норбековлар жароҳатларини даволашмоқда.

Бугунги “Водий дербиси” футбол қиролларидан бири, Аргентиналик футбол афсонаси Диего Армандо Марадонанинг хотирасига бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланди. Учрашувни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. Биринчи аниқ  зарба вакилларимиз томонидан амалга оширилди. 21-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедвонинг узатмасидан сўнг, Якуба Бамба боши билан дарвозага зарба йўллашга ҳаракат қилди. Хакам хужумда фол қайд этди. 29-дақиқада яна бир стандарт вазиятга эга бўлдик. Холмуҳаммедов тўпни жарима майдончасига узатди, химоячилар қайтаришди. Қайтган тўпга Ҳасанов кучли зарба берган эди. Яна ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди. 32-дақиқада мезбонлар яхши имконият бўлди. Абдуллоҳ Олимов дарвозамиз томон зарба йўллади. Музаффар Абдуллаев қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди. 41-дақиқада вакилларимизда ҳисобни очиш учун яхши имконият вужудга келганди. Ҳамидулло Абдуҳамидов рақиб жарима майдончасида жуда чиройли ҳаракат қилди. У ҳимоячи ва дарвозабонни чалғитиб дарвозага зарба йўллашга ҳам улгурди, зарбасига озгина аниқлик етишмади. 43-дақиқада Қувондиқ Рўзиев бир неча рақиблар орасида бўлишига қарамай Абдухамидовга чиройли пас йўллади. Хамидилло дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан эди. Қанот хаками байроқчасини кўтариб, офсайд қайд этди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам “дерби”ларга хос тарзда шиддатли ҳужумлар остида бошланди. 55-дақиқада Музаффар Абдуллаевдан супер сейв ! Дониёр Абдуманнопов қулай ҳимоячимизни чалғитиб дарвозамиз томон яқин масофадан кучли зарба йўллаган эди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб энди вакилларимизда яхши вазият бўлди. “Андижон” ҳимоясида пала-партишлик юзага келди. Футболчиларимиз вазиятдан фойдалана олишмади. 74-дақиқада вакилларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Рақибларимиз Муҳаммаданас Хасановни йиқитишди. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. Мурод Холмуҳаммедов мавсумдаги 12-голини рақиблар дарвозасига киритди. Қолган дақиқаларда мезбонлар катта куч билан олдинга ташланишди. Бироқ, уларнинг барча ўринишлари зое кетди. Шу тариқа, вакилларимиз “дерби”да ғалаба қозониб, очколар сонини 41 тага етказиб олишди.

 

Сoca Cola Суперлига

25-тур

“Андижон” – “Қўқон-1912” – 0:1 (0:0)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Руслан Серазитдинов, Александр Буров, Давронбек Акмалов

Назоратчи: Игорь Нехочин

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: Мурод Холмуҳаммедов (74 пен).

“Андижон”: 16. Элдор Адҳамов, 3. Азамат Исроилов, 4. Фарҳод Мираҳматов, 5. Хушнуд Авилов, 6. Бахтиёр Қосимов (99. Жамшид Ҳомидов – 75), 8. Фарҳод Бекмуродов, 17. Абдуллох Олимов, 22. Усмонали Исмоналиев, 28. Фарҳод Соҳибжонов (11. Сирож Мелиев – 65), 33. Дониёр Абдуманнонов, 80. Шаҳбоз Жумабоев (25. Қаҳрамон Баҳодиров – 65).

Захира: 13. Муҳаммадсолих Убайдуллаев, 20. Асилбек Азизов, 27. Муҳаммад Йўлдошев, 90. Озод Қаҳҳоров.

Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Сардор Азимов (4. Собит Синдаров – 85), 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 19. Ҳамидулло Абдуҳамидов (17. Музаффар Музаффаров – 90+3), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба (20. Иқбол Маликжонов – 65).

Захира: 1. Ботирали Эргашев, 96. Ислом Абдуллаев, 5. Жасур Ёқубов, 37. Мухсинжон Норматов, 39. Сардор Етовқўзиев, 99. Бек Абдуллаев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО