Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” – “НАВБАҲОР”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

02.12.2020

Coca Cola Суперлигаси 26-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” баҳси эртага Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. “Водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 29 бор куч синашишган. 7 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 16 та ўйинда ғалаба қозонган. 6 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 55-31. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 54 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 27 очкони қўлга киритган.

 

Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашув

01.12.2019 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:1

31.03.2018 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:0

21.10.2017 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 2:0

01.10.2016 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:1

31.05.2015 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 0:1

 

Ҳакамлар

Coca Cola Суперлига

26-тур

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Акмал Раҳимов

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

 

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашуви, эртага Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 14:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 26-турида майдонга тушишади. Мазкур учрашув Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ стадионда ўтказилади. Баҳснинг бошланиш вақти – 14:00га белгиланган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО