Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЁШЛАРИМИЗ МАВСУМНИ МАҒЛУБИЯТ БИЛАН ЯКУНЛАШДИ
the_title()

02.12.2020

Бундан бир неча дақиқа олдин  Қўқондаги 2-БЎСМга қарашли стадионда, U21-биринчилигининг 26-туридан ўрин олган  “Қўқон-1912”  – “Навбаҳор” учрашуви бўлиб ўтди.

30-дақиқада рақибларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Абдужамол Исроилов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

36-дақиқада ҳисоб тенглашди.Ррақибларимиз ўйинчиси Достонбек Абдулхаев  ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. Биринчи бўлим дуранг натижа билан якунланди.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашганди. Аммо меҳмонлар вазиятлардан унумли фойдаланиб дарвозамизни ишғол этишди.

Хусусан, 50-дақиқада Ҳусайн Эргашбоев дарвозамизга гол киритди. Наманганликлар қарши ҳужумдан самарали фойдаланишди. 68-дақиқада меҳмонлар учинчи голни киритишди. Жарима майдончамиз ичида Эргашбоев бир ўзи назоратсиз қолддирилди. Футболчи вазиятдан унумли фойдаланиб ўйинда дублга эришди. Умуман олганда, Эргашбоев барчада яхши таассурот қолдирди.

83-дақиқада вакилларимиз ҳисобни қисқартирди. Абдуллажон Юнусов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Қолган дақиқаларда вакилларимиз ҳарчанд ўринишмасин, ҳисобни тенглаштира олишмади ва мавсумни мағлубият билан якунлашди.

 

 

U 21-биринчилиги

26-тур

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 2:3 (1:1)

Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Азизбек Исақов, Шоҳруҳ Шокиров, Шаҳбоз Ваҳобжонов.

Назоратчи: Дмитрий Роман.

Комиссар: Зохирхон Акрамхонов.

Голлар: Достонбек Абдулхаев (36 авт), Абдуллажон Юнусов (83). – Абдужамол Исроилов (31пен), Хусайн Эргашбоев (50, 68).

“Қўқон-1912”: 67. Эгамберди Алижонов, 2. Шахзод Маъмуржонов, 24. Абдуллох Миркомилов, 25. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 29. Рамз Исақов, 31. Иброхим Мухторов, 34. Бекзод Каримов, 37. Мухсин Норматов, 39. Сардор Етовқўзиев, 40. Жамшид Қобилов, 42. Рустем Асанов.

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 41. Абдуллажон Юнусов, 61. Отабек Қодиров.

“Навбаҳор”:  16. Улуғбек Эгамбердиев, 3. Мирзохид Мирзамаҳмудов, 17. Абдулхай Исмоилов, 26. Улуғбек Акназаров, 29. Жамолиддин Баҳромов, 30. Абдужамол Исроилга, 38. Достонбек Абдуллаев, 47. Асилбек Орифжонов, 50. Шерзод Ғуломжонов, 77. Ҳусайн Эргашбоев, 96. Ҳусан Ғанижонов.

Захира: 13. Исломхон Абдуллахонов, 21. Комилжон Тожидинов, 32. Қодиржон Икрамов, 34. Муроджон Адашбоев, 39. Комронбек Неъматжонов, 67. Абдурасул Қаюмбаев, 92. Азизбек Хурсанбоев, 95. Жаҳонгир Турсунов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО