Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ВОДИЙ ДЕРБИ”СИДА ДУРАНГ ҚАЙД ЭТИЛДИ
the_title()

03.12.2020

Бугун  Coca Cola суперлигасининг сўнгги тур ўйини “водий дерби”сига тўғри келди.

“Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонда “Навбаҳор” клубини қабул қилди. Ўйинни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 11-дақиқада Ҳамидулло Абдуҳамидовнинг боши билан берган зарбаси хавфли кўриниш олди. 22-дақиқада футболчиларимиз ижросида ажойиб ҳужум Муҳаммаданас Ҳасановнинг ноаниқ зарбаси билан якунига етди. 28-дақиқада меҳмонлар жарима тўпи ҳуқуқига эга бўлишди. Азим Аҳмедовнинг зарбаси анчагина ноаниқ бўлди. 41-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Рақибларимиз Қувондиқ Рўзиевга қарши қўполлик ишлатишди. Холмуҳаммедовнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан бартараф этди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби шиддатли тарзда бошланди. Вакилларимизнинг кетма-кет ҳужумлари самарасиз якунланди. Хусусан, 61-дақиқада Ойбек Рустамов жарима майдончаси томон яқинлашиб, ўзи зарба беришга ҳаракат қилди. Рақибларимиз вазиятни тўғри баҳолаб вазиятни бартараф этишди. 68-дақиқада жуда яхши хужум уюштирилган эди. Рустамовнинг зарбаси Ўткир Юсуповга қийинчилик туғдирмади. 70-дақиқада Александр Мерзляков қанотдан жарима майдончасига кириб Синдаровга жуда яхши узатмани амалга оширган эди. 73-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Азим Аҳмедов кутилмагандан узоқ масофадан дарвозамиз томон зарба йўллаб ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб вакилларимиз ҳисобни  тенглаштиришди. Қувондиқ Рўзиев узоқ масофадан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Супергол гувоҳига айландик.  Голдан кейин футболчиларимиз катта куч билан ҳужумга ташланишди ва 79-дақиқада яхши имкониятга эга бўлдик. Ҳамидулло Абдуҳамидовнинг бош билан берган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа ҳарчанд ўринмасин, ҳисобни ўзгартира олишмади. Натижада худди ўтган йилдаги каби Қўқондаги баҳс 1:1 ҳисобида поёнига етди.

 

Coca Cola суперлигаси

26-тур

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 1:1 (0:0)

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Акмал Раҳимов.

Назоратчи: Дмитрий Роман.

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов.

Голлар: Қувондиқ Рўзиев (75). – Азим Аҳмедов (73).

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Сардор Азимов (4. Собит Синдаров – 66), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 19. Ҳамидулло Абдуҳамидов (17. Музаффар Музаффаров – 79), 20. Иқбол Маликжонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 70. Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 1. Ботирали Эргашев, 96. Ислом Абдуллаев, 5. Жасур Ёқубов, 7. Шоҳназар Норбеков, 36. Муҳсин Норматов, 39. Сардор Етовқўзиев, 99. Бек Абдуллаев.

“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Эҳсони Паншанбе, 7. Азим Аҳмедов, 8. Жавлон Иброҳимов, 10. Азиз Турғунбоев (25. Шоҳрух Маҳмудҳожиев – 83), 18. Сардор Теляков (9. Иван Соловьёв-  41), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20. Даврон Ҳошимов, 22. Игорь Голбан, 27. Ислом Рашидхонов (88. Руслан Болов – 51), 95. Забихулло Ўринбоев.

Захира: 23. Дилшод Ҳамраев, 5. Ғиёс Комилов, 28. Хуршид Мухторов, 30. Абдужамол Исроилов, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 70. Аббос Ғуломов.

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО