Сардорбек Азимов: “Қўқон-1912″да аҳил жамоа шаклланди. Мақсадимиз эса тарих яратиш эди”
the_title()

06.12.2020

Бахтиёр Ашурматов устозлигидаги “Қўқон-1912” жамоаси учун яқинда якунига етган Суперлига баҳслари омадли ўтди десак муболаға бўлмайди.

Боиси, қўқонликлар ушбу мавсумда нафақат ўйин томонлама балки, натижа борасида ҳам аввалги йилларга қараганда яхшироқ кўрсаткич қайд этишди. Жамоа 2019 йил 11-поғонани эгаллаган бўлса, бу мавсумда катта ўсишга эришган ҳолда олти поғона юқорилади ва якунда кучли бешликдан ўрин олди. Бундай жамоа Ўзбекистон кубогида ҳам узоқроққа боришни кўзлаши табиий. Биз эса кубок баҳслари бошланишидан олдин “Қўқон -1912″нинг муваффақиятларига ҳисса қўшиб келаётган футболчи Сардорбек Азимовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

– “Қўқон-1912” учун бу йилги Суперлига ҳар доимгиданда мувафаққиятли ўтди. Жамоа юқори ўринлар учун курашди, рақобатчиларга жиддий қаршилик кўрсата олди. Сизда ҳам якунланган Суперлигадан ўзгача таассуротлар қолган бўлсак керак…

– Албатта, жорий йилги Суперлига баҳслари биз учун ажойиб ғалабаларга бой тарзда ўтди. Муросасиз кечган ўйинлардан кейинги ғалаба, ҳиссиётларни пулга сотиб олиб бўлмайди. Аламли мағлубиятлар ҳам бўлди. Айниқса айрим футболчиларимиз оғир жароҳат олиб сафимиздан чиқишди. Шоҳназар Норбеков, Суҳроб Бердиевларнинг ғалабалари дилни ҳира қилгани рост. Мана у кунлар ўтиб даволаниб сафимизга қайтишмоқда.

– Клубнинг муваффақиятлари аҳил ва иноқ жамоа йиғилгани сабаб қўлга киритилдими? АГМК, “Бунёдкор”, “Локомотив” каби жамоалардан очко тортиб олишни уддасидан чиқдинглар.

– Жамоанинг аҳиллигига мураббийлар штабини сабаб сифатида кўрсатган бўлар эдим. Улар бизларнинг ҳар бир ўйинга пухта тайёргарлик кўришимиз учун анчагина меҳнат қилишди. Жамоа раҳбари пандемия пайтида ҳам маошларимизни вақтида бериб турди. Мураббийлар майдонда жанг қилишимизни, оҳиригача курашишимизни ва унинг ҳар бир қаричи учун боримизни беришни сингдиришди.

– Совринли ўринлардан бирини қўлга киритишга жуда яқин келди жамоа…

– Аслида мақсадимиз ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб бориш ва “Қўқон-1912″нинг тарихини яратиш эди. “Насаф”га 0:1 ҳисобида енгилганимиздан сўнг имкониятларимиз пасайиб кетди. Ўзимизнинг хатоларимиз сабаб медаллар учун курашдан чиқиб кетдик.

– Фаолиятингиздаги мавсумлар орасида бу йилгисини ажратиб кўрсата оласизми?

– Футболчи сифатида бу йил мен учун қийин ўтди. Учинчи турдан сўнг пандемия сабаб катта танаффус юзага келди. 2020 йилги Суперлигани курашчан ва аҳил жамоа билан ўтказганимдан хурсандман.

– Бахтиёр Ашурматов қўл остида тўп тепиш давомида қайсидир камчиликларингизни ва хатоларингизни бартараф этган ҳолда ўсишга эриша олдингизми?

– Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги жамоада биринчи маротаба ўйнадим. Тўғриси Бахтиёр ака очиқ кўнгил инсон. Камчиликлар ва хатолар бўлса юзига айтади. Футболчилик фаолиятларида ҳам курашувчан бўлганлар. Улардан ҳар қандай ҳолатда ҳам тўхтаб қолмасдан курашиш кераклигини ўргандим.

– Эртадан кубок баҳсларига старт берилади. Одатда декабрь ойида жамоаларимиз дам олади ва тикланишга эътибор қаратарди…

– Бахтиёр акани кубоклардаги тажрибалари катта. Буни АГМК жамоаси орқали исботлаганлар. Эндиликда буни “Қўқон-1912″да такрорламоқчимиз. Албатта, мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши бизга қўшимча куч беради. Улардан биринчи галда ўзларини ва яқинларини эҳтиёт қилишларини сўраб қоламан. Шундагина жамоамизга бутун вужудлари билан мухлислик қила олишади. Қўқонда жонкуяр мухлислар жуда ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО