“Қўқон-1912” жамоаси кубок ўйинларига жиддий йўқотишлар билан етиб келди
the_title()

08.12.2020

Бу йилги суперлига ўйинларини юқори савида ўтказган Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси , Ўзбекистон кубоги ўйинларига жиддий йўқотишлар билан етиб келди.

Йил якунига келиб жамоанинг етакчи футболчилари айни дамда шерикларига ёрдам бера олишмайди.
Суҳроб Бердиев жиддий жароҳатини даволаш билан бандлиги барча мухлисларимизга аён. Икки нафар Сербиялик футболчилар ,Филип Райевац ҳамда Иван Йосовичлар аллақачон ўз уйларига жўнаб кетишган бўлса, Якуба Бамба ҳам шартномасининг муддати тугаганлиги сабаб ватанига қайтиб кетди. Шунингдек сўнгги тур ўйинларида Музаффар Музаффаров ҳамда Хамидилло Абдухамидовлар ҳам жароҳат олишди ва маълум муддатга сафдан чиқишди. Тажрибали ҳужумчи Шоҳназар Норбеков жароҳатидан фориғ бўлиб жамоанинг асосий таркиби билан машғулотларга қўшилган бўлсада унга спорт формасини тиклаш учун бироз вақт керак. Бу дегани Норбековдан ташқари асосий таркибнинг олти нафар футболчиси жамоага ёрдам бера олмайди.
Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг сўзларига кўра бу йўқотишлар жамоанинг кубок ўйинларидаги мақсад ва вазифаларига таъсир қилмайди. Таркибда қолган футболчилар билан мухлисларга ёқадиган футбол намойиш қилишга ва уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз – дейди Бахтиёр Ашурматов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО