08.12.2020
Ўзбекистон Coca Cola кубоги 1/8 финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Сурхон” учрашувидан кеийнги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Сурхон” жамоаси бош мураббийи Владимир Андреев иштирок этди.
– Нима десам бўлади. Ўзингиз кўрдингиз,бугун таркибимизд катта ўзгаришлар бўлди. Ёшларни синаб кўрдик. Улар учун ҳам бу катта мактаб бўлди. “Қўқон-1912” жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Бугун борича, кучимиз етганча ўйнадик. Гол ўтказиб юборгунча ҳаммаси яхши бўлаётганди. Ёш футболчиларимизга тажриба етишмади.
Айни дамда жамоамиз сафида майдонга тушган кўплаб футболчилар келажакда яхши ўйинчи бўлиб етишига ишонаман. Сурхондарё ҳар доим яхши футболчиларни етиштириб берган.
Қўқонга нима сабабдан асосий таркибимиз келмади? Айрим футболчиларнинг чиптаси бор эди. Баъзи футболчиларда микро жароҳат бор, шунга ўхшаш муаммолар жамоамизда бор эди. Очиғи бу саволга аниқ жавоб беролмайман.