“Қўқон-1912” жамоаси “Машъал”га қарши ўйинга тайёрланмоқда

10.12.2020

Ўзбекистон Coca Cola кубогининг чорак финал босқичида “шунқорлар” , Муборак шаҳрида “газчилар”га қарши майдонга чиқишади.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари мазкур ўйинга тайёргарликни аллақачон бошлаб юборишган. Бугун тонгда жамоа аъзолари Тошкент шаҳрига жўнаб кетишди. Куниннинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида навбатдаги машғулотлар ўтказилади.
Эртага эса “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари Қарши шаҳрига қараб йўлга чиқишади.
“Машъал” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашув, 12 декабрь, шанба куни , Муборакдаги “Баҳром Вафоев” номли стадионда , соат 13:00да бошланади.
Олдинда турган Ўзбекистон кубогининг навбатдаги ўйинида “шунқорлар”га омад тилаймиз !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО