Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” жамоасининг Қўқондаги йиғини якунланди. Сўнгги машғулотга клуб президенти ташриф буюрди

11.01.2021

“Қўқон-1912” жамоасининг Қўқондаги йиғини якунланди. Сўнгги машғулотга клуб президенти ташриф буюрди

“Қўқон-1912” жамоаси ўзининг 2021 йилдаги дастлабки ўқув-йиғин машғулотларини якунлади. Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган ушбу йиғинда Бахтиёр Ашурматов асосий таркиб футболчилари билан бирга бир қатор маҳаллий футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказди. Энди навбатдаги ўқув йиғини 11 январь кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида ташкил қилинади. Тошкентдаги йиғинга жамоанинг етакчи футболчилари ҳам жалб қилинади.
Қўқондаги сўнгги машғулотларга “Қўқон-1912” жамоаси президенти Бахтиёр ака Толипов ташриф буюрдилар. Бахтиёр ака футболчилар билан учрашиб, уларга келаётган мавсумда энг яхши шароитларни яратиб берилишини ва шунга яраша натижалар ҳам талаб қилинишини маълум қилдилар. Жамоа ҳар бир ўйинга , ҳар бир мусобақага фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушиши лозим эканлиги таъкидланди. “Мавсумдаги дастлабки мусобақа , “Фарғона вилоят хокими кубоги” турнирида ғолиб чиқиш, мавсум аввалида жамоа ишқибозларига кўтаринки кайфият ва сиз футболчиларга кейинги мусобақаларда ўзларингга бўлган ишончни орттиради. Биз ҳар бир мусобақада олдимизга юқори мақсадаларни қўйишимиз лозим”-деди жумладан Б Толипов. Клуб раҳбари жамоа сафига янги қўшилган футболчиларга омад тилаб, футболчиларнинг ҳар бирлари билан алоҳида суҳбатлашишди.

photo_2021-01-10_12-24-56

photo_2021-01-10_12-25-12

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО