Тайёргарлик давом этмоқда. Янги йилдаги дастлабки ўйин “Фарғона дерби”си бўлади.
the_title()

13.01.2021

“Қўқон-1912” жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Ўтган мавсумни сўнггида оёғида кичик жарроҳлик амалиётини ўтказган ёш ҳужумчимиз, Хамидилло Абдухамидов шифокорлар назорати остида , алоҳида шуғулланмоқда. Қолган барча футболчиларимиз соғ-саломатлар ва улар машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда.

Кечаги машғулотларда жамоа таркибига Қўқонлик дарвозабон Хуршид Хўжаев қўшилган.
Аввал хабар берганимиздек “шунқорлар” Тошкент йиғини давомида иккита назорат учрашуви ўтказишни режа қилишган. Уларнинг биринчиси, янги йилдаги дастлабки ўйинимиз, ўз олдига суперлига йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши бўлиб ўтади. “Фарғона дерби”си , 16 январь куни ўтказилиши режа қилинди. Учрашув ўтадиган стадион ҳамда ўйин вақти ҳақида кейинги хабарларимизда маълумот берамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО