16.01.2021
Тошкент шаҳрида йиғин ўтказаётган жамоамиз бугун янги йилдаги биринчи учрашувини ўтказди. Вакилларимиз ўртоқлик учрашувида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши майдонга тушишди. “Водий дербиси” номини олган баҳсда қўқонликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Учршув кутилганидек шиддатли курашлар остида ўтди. Илк дақиқалардан ҳар икки жамоа вакиллари ҳужумкорллика зўр беришди. Аммо биринчи бўлим якунига қадар ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади. Иккинчи бўлимда жамоамиз таркиби тўлиқ янгиланди. 53-дақиқада Сардор Азимов бошлаган комбинацияни, Сардор Етовқўзиев ажойиб айланма зарба ва гол билан якунлади. Голдан кейин жамоалардан яна бир қатор вазиятлар юзага келди. Аммо улардан фойдалана олмаслик оқибатида таблодаги ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Ўртоқлик ўйини
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” 1:0 (0:0)
Гол: Сардор Етвоқўзиев – 53.
“Қўқон-1912”: Музаффар Абдуллаев, Бобур Акбаров, Собит Синдаров, Аваз Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Фарход Бекмуродов, Рустам Абдухамидов, Александр Мерзляков, Мурод Холмухаммедов, Шоҳназар Норбеков, Мўмин Мелиев.
Захира: Элдор Адҳамов, Муҳаммаданас Хасанов, Шоҳруҳ Холматов, Жавлон Гусейинов, Азамат Исроилов, Муҳсин Норматов, Иқбол Маликжонов, Сардор Етвоқўзиев, Сардор Азимов, Андрей Сидоров, Дидар Дурдиев.
“Нефтчи”: Машҳур Муҳаммаджонов, Шодиёр Ҳожиматов, Худойшукур Сатторов, Тоҳир Шамсиддинов, Умар Адҳамзода, Аъзам Алиев, Абдулло Олимов, Жасур Абдулбеков, Шерзод Каримов, Абдул Азиз Юсупов, Отабек Зокиров.