Қувондиқ Рўзиев “Навбаҳор”га ўтди
the_title()

17.01.2021

Қўқонлик мухлисларнинг севимли футболчиси, жамоамизнинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиев келаётган мавсумни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида ўтказадиган бўлди.

Футболчига яхши шароитларни таклиф қилган Наманганликлар , жамоамиз учун ҳам манфаатли бўлган таклифни ўртага ташладилар. Якунда ҳар икки жамоа раҳбарлари ҳамда Қувондиқ Рўзиевнинг розилиги асосида футболчи “Навбаҳор” жамоасига трансфер қилинди.
Қувондиқ Рўзиев Қўқон футболчи учун жуда катта хажмдаги ишларни амалга оширди. Рўзиевнинг жамоамиздаги қилган хизматлари учун жамоамиз раҳбарияти, мураббийлар ҳамда кўп сонли мухлисларимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Қувондиқ Рўзиевга янги жамоасида омад ва улкан зафарлар тилаймиз ! Сен учун Қўқон эшиклари доим очиқ – Қувондиқ !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО