29.01.2021
Эртага Фарғонада давом этаётган «Вилоят Ҳокими Кубоги-2021»да чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади.
Чорак финал баҳслари олдидан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида иккита жуфтликнинг майдонида ўзгариш юз берди. Тақвимга кўра, «Бунёдкор» – «Нур Баткен» учрашуви «Нефтчи» спорт мажмуасида, «Қўқон-1912» – «Турон» баҳси ФарДУ ўйингоҳида ўтказилиши керак эди. Ташкилотчилар водий жамоалари ўртасидаги беллашувда ишқибозларнинг сони нисбатан кўпроқ бўлишини инобатга олган ҳолда «Қўқон-1912» – «Турон» баҳсини «Нефтчи» спорт мажмуасида ўтказилиши бўйича қарор қабул қилишди. Табиийки, «Бунёдкор» – «Нур Баткен» ўйини ўз-ўзидан ФарДУ ўйингоҳида бўлиб ўтади.
«ҲОКИМ КУБОГИ-2021»
Чорак финал. 30 январь (шанба)
«Нефтчи» спорт мажмуаси
11:00 «Нефтчи» – «Навбаҳор фарм»
14:00 «Қўқон-1912» – «Турон»
ФарДУ ўйингоҳи
11:00 «Истиқлол» – «Бухоро»
14:00 «БУНЁДКОР» – «Нур Баткен» (Қирғизистон)