30.01.2021
“Қўқон-1912” жамоаси бугун Фарғонада давом этаётган “Вилоят ҳокими кубоги-2021”даги навбатдаги учрашувини ўтказди. Вакилларимизнинг чорак финалдаги рақиби – “Турон” клуби бўлди.
Ўйиндан олдин клубимиз президенти Бахтиёржон Толипов бугун туғилган кунини нишонлаётган Фарғона футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиевни жамоамиз ва қўқонлик мухлислар номидан табриклади.
Учрашув кутилганидек, шиддатли ҳужумлар остида бошланди. Ўйиннинг 24-дақиқасида футболчиларимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Сардор Азимов гол муаллифи бўлди. Унинг жарима майдончасига кирмасдан дарвоза томон йўллаган зарбаси рақиб дарвозасидан ўрин олди.
30-дақиқада Шоҳназар Норбеков рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетди ва дарвозабонни чалғитувчи зарба йўллади. Исломбек Абдуллаевдан “супер сейв”! Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида вакилларимиз ҳисобни оширишлари мумкин эди. Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган тўпини Абдуллаев қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Иккинчи бўлимни ҳам жамоалар шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. 54-дақиқада ўнг қанотда Азимов рақиб жарима майдончаси ичига яхши узатмани амалга оширган эди. Норбековнинг зарбаси озгина ноаниқ бўлди. 60-дақиқада футболчиларимиз иккинчи голни киритишлари мумкин эди. Норбековнинг кучли зарбасини Ислом Абдуллаев маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди.
Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада ҳам бир қатор вазиятлар юзага келишига қарамай, ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Шу тариқа, футболчиларимиз”Вилоят ҳокими кубоги-2021″ мусобақасининг ярим финалида Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси билан тўқнаш келадиган бўлишди.
ФарДУ стадионида ўтган чорак финал баҳсида “Истиқлол” жамоаси “Бухоро” клубини пенальтилар сериясида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
“ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ- 2021”
Чорак финал
“Қўқон-1912” – “Турон” – 1:0 (1:0)
Гол: Сардор Азимов, 24.
“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков, 13. Сардор Азимов, 14. Аваз Маматхўжаев,15. Ойбек Рустамов, 19. Фарҳод Бекмуродов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Мўмин Мелиев.
Захира: 16. Элдор Адҳамов, 46. Хуршид Хўжаев, 4. Собит Синдаров, 5. Сардор Етовқўзиев, 10. Рустам Абдуҳамидов, 17. Шоҳруҳ Холматов, 20. Иқбол Маликжонов, 37. Муҳсин Норматов, 39. Ҳамидулло Абдуҳамидов.
“Турон”: 1. Ислом Абдуллаев, 43. Жаҳонгир Меҳмонов, 38. Ғиёс Комилов, 28. Аслиддин Тоштемиров, 33. Достонбек Мелиқўзиев, 51. Суннатилло Эрматов, 88. Музаффар Музаффаров, 70. Синиша Бабич, 29. Абдураҳмон Абдулхақов, 47. Абдулазизхон Абдурашидов, 34. Дониёр Исмоилов.
Захира: 87. Акмал Ортиқов, 44. Фозил Мусаев, 31. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 26. Исмоил Охунжонов, 36. Билолхон Тошмирзаев, 42. Ғолиббек Сарибоев, 35. Жавоҳир Соҳибов, 30. Даврон Умиров, 45. Умид Қодиров, 39. Асилбек Қаюмов, 95. Жасур Ҳакимов, 57. Орифхўжа Абдуҳолиқов.