Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИДА ИШОНЧЛИ ҒАЛАБА
the_title()

18.02.2021

Бир неча дақиқа олдин НБУ стадионида  “Қўқон-1912” ҳамда “Сурхон” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур ўйинда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бугун жамоамиз сафида япониялик ярим ҳимоячи Татсуро Нагаматсу ҳаракат қилди. Ушбу футболчи ўтган мавсумни Латвия суперлигаси вакили бўлган “Даугавпилс” жамоасида ўтказган.

Беллашув кутилганидек, футболчиларимизнинг фаоллиги билан бошланди. 15-дақиқада Асадбек Собиржонов  ўнг қанотдан яхши узатмани амалга оширган эди. Рақиб ҳимоячилари вахиятни ўқий олишди.

25-дақиқада Норбеков тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтиб кетган эди. Унинг сўнгги зарбаси бироз кучсиз чиқди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи тайм футболчиларимиз учун омадли бошланди. 49-дақиқада бурчак зарбасидан Хожимирзаевнинг узатмасини Иван Йосович боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Футболчиларимиз ўйинда киритилган голни жамоамиз президенти Бахтиёр ака Толиповга бағишлардилар. Раҳбаримиз хонадонида қувончли воқеа рўй берди. Бахтиёр ака набирали бўлдилар. Шу ўринда жамоамиз номидан ҳамда сиз азиз мухлисларимиз номидан Бахтиёр ака ва у кишининг оила аъзоларини янги меҳмон билан табриклаймиз!

Учрашувнинг сўнгги дақиқасида Анвар Хожимирзаев рақиб дарвозасига кучли зарба йўллаган эди. Дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга биринчи  бўлиб етиб борган Раҳматуллаев эса бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Раҳматуллаев иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган эди. Шу тариқа, Тошкентдаги йиғин доирасида навбатдаги баҳсда ҳам рақибимиздан устун келдик.

 

Ўртоқлик  ўйини

“Қўқон-1912” – “Сурхон”  2:0 (0:0)

Голлар:Иван Йосович(49), Жамшид Раҳматуллаев (90)

“Қўқон-1912”: Хуршид Хўжаев, Славко Лукич, Бобур Акбаров, Иван Йосович, Авазхон Маматхўжаев, Муҳммаданас Ҳасанов, Фарҳод Бекмуродов, Татсуро Нагаматсу, Асад Собиржонов, Мўмин Мелиев, Шоҳназар Норбеков.

Захира: Музаффар Абдуллаев, Элдор Адҳамов, Якуба Бамба, Илҳом Ваҳобов, Иқбол Маликжонов, Анвар Хожимирзаев, Сардор Азимов, Сардор Етовқўзиев, Жамшид Раҳматуллаев, Бекзод Хамидов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО