ЁШЛАРИМИЗ КИЧИК “ДЕРБИ”ДА ЮТҚАЗИБ ҚЎЙИШДИ
the_title()

09.03.2021

Бугун “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси U-21 биринчилиги 1-тур доирасида, дебютант “Турон” клубига қарши майдонга тушишди. Қўқондаги 2-БЎСМга қарашли стадионда бўлиб ўтган баҳсда Яйпанликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мурод Исмоилов шогирдлари ҳар икки бўлим охирида биттадан тўп киритишди.

Биринчи бўлим якунида Рустамхон Азимов дарвозамизни ишғол этган бўлса, учрашув якунланиш арафасида рақибларимиз тезкор қарши ҳужумида иккинчи тўпни киритишди. Посбонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Муҳаммаджаъфар Усмонов аниқ зарба билан учрашувга якуний нуқтани қўйди.
Шу тариқа, ёшларимиз кичик “дерби”да мағлубиятга учрашди.

U-21 биринчилиги
“Турон” U-21 – “Қўқон-1912” U-21 – 2:0 (1:0)
Голлар: Рустамжон Азимов (45), Муҳаммаджафар Усмонов (90+3)
“Турон”U21: 13. Амал Шавкетов, 4. Аслиддин Тоштемиров, 8. Сунаттило Эрматов, 11. Асилбек Қаюмов, 25. Исмоилжон Охунжонов, 29. Миржалол Мирзев, 34. Саидафзал Аҳроров, 39. Саидумархон Содиқов, 80. Рустамхон Азимов, 88. Муҳаммадҳайит Қўлдошев, 95. Эльнур Турғунов.
Захира: 79. Отабек Агеев, 28. Мусобек Музаффаров, 33. Азизхон Эркинов, 45. Аюбхон Исақов, 47. Хожиакбар Нурматов, 51. Абдуғаффор Маҳмудов, 57. Муҳаммаджаъфар Усмонов.
“Қўқон-1912” U-21: 12. Муҳаммадали Собиров, 2. Абдувоситхон Абдурашидов, 4. Илҳом Ваҳобов. 6. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 17. Сардор Етовқўзиев, 24. Абдуллоҳ Миркомилов, 26. Жамшид Раҳматуллаев, 28. Асилбек Қурбонов, 31. Асроржон Қурбонов, 32. Муҳаммаддиёр Иномжонов, 36. Абдулла Юнусов.
Захира: 46. Хуршид Хўжаев, 21. Эгамберди Алижонов, 15. Ойбек Рустамов, 29. Отабек Қодиров, 35. Яҳёбек Акбаров, 37. Асадбек Комилов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО