12.03.2021
“Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola суперлигасини ғалаба билан бошлаб олди. Энди ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган илк учрашувга ҳозирлик бошланди. Жамоа аъзолари ғалабадан руҳланган ҳолда “Қизилқум” жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашувга тайёргарлик кўришмоқда. Бугунги машғулотлар Учкўрикдаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви 15 март , душанба куни , соат 16:15да , Қўқондаги “Марказий” стадионида бошланади.