Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“МАШЪАЛ”- “ҚЎҚОН-1912” : ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

08.04.2021

Coca Cola Суперлигаси 5-тур доирасидан ўрин олган “Машъал” – “Қўқон-1912” учрашуви эртага Муборак шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 14 марта тўқнаш келишган.
“Машъал” ўйинларнинг 7 тасида зафар қучган, 4 та баҳсда вакилларимиз қўли баланд келган. 3 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 23-15, “Машъал” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 24 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” очкоси 15 тани ташкил этади.

Муборакда ўтган барча учрашувлар:
22.10.2020 «Машъал» – «Қўқон-1912» 1:2
14.04.2017 «Машъал» – «Қўқон-1912» 1:1
26.06.2016 «Машъал» – «Қўқон-1912» 2:0
25.04.2015 «Машъал» – «Қўқон-1912» 3:0
20.09.2003 «Машъал» – «Қўқон-1912» 3:2
02.11.2002 «Машъал» – «Қўқон-1912» 2:0
15.04.1995 «Машъал» – «Қўқон-1912» 2:0

Ҳакамлар
ЎзПФЛ Coca Cola Суперлигасининг 5-турида ишлайдиган расмийларни эълон қилди. Унга кўра Муборакда ўтадиган “Қўқон -1912” – “Машъал” баҳсини Вадим Агишев бошчилигидаги хакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Анчагина тажрибали хакамлардан бўлган Вадим Агишев ўтган мавсумда жамоамиз иштирокидаги бешта учрашувни бошқариб борган эди. Бу учрашувларни иккитасида жамоамиз ғалаба қозонган бўлса , иккита ўйинда мағлуб бўлганмиз. Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтган ва Агишев бошқариб борган “Қўқон -1912” – “Насаф” баҳси эса 2-2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланган эди.

Coca Cola Суперлигаси
5-тур
МАШЪАЛ – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Руслан Серазитдинов, Ришат Нугманов, Шоҳруҳ Қаюмов
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов
Комиссар: Шерзод Ражабов

Бошланиш вақтлари
“Машъал” – “Қўқон-1912” учрашуви, эртага Муборак шаҳридаги “Баҳром Вафоев” ўйингоҳида, соат 17:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 5-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Муборак шаҳридаги “Баҳром Вафоев” номли кичик ўйингоҳда соат 15:30 да бошланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО