Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЁШЛАРИМИЗ МУБОРАКДА ДУРАНГ ЎЙНАШДИ
the_title()

08.04.2021

Бир неча дақиқа олдин Муборак шаҳридаги “Баҳром Вафоев” номли стадионининг заҳира майдонида U21-биринчилигининг 5-тур доирасидаги “Машъал” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди. Ўйинда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 29-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди. Жарима майдончамиз ичида шерикларидан қулай тарзда тўпни қабул қилиб олган Жаҳонгир Абдусаломов дарвозамизга жуда кучли зарба йўллаб ўйиндаги ҳисобни очди. Голга қадар вакилларимиз бир қатор вазиятларни кўкка совуришганди. “Сен урмасанг сенга уришади” деган нақл бежиз айтилмаган яна бир бор ўз исботини топди.
36-дақиқа Азимовга нисабатан рақиблар қўпол ўйнашди. Ҳакам муборакликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Сардор Азимовнинг ўзи пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Азимовнинг зарбасини аввалига дарвозабон қайтарди, қайтган тўпга яна Сардорнинг ўзи аниқ зарба бера олди ва ҳисобни тенглаштирди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим майдон эгалари учун омадли келди. 51-дақиқада Асадбек Жўрақулов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Голдан кейин футболчиларимиз ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга зўр беришди. 79-дақиқада Мурод Шамсиддинов дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқди ва ҳисобни ўзгартирди. Орадан икки дақиқа ўтиб гол уриш навбати футболчиларимизга келди. Абдулла Юнусов рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни қисқартирди. Сўнгги дақиқаларда футболчиларимиз жарима тўпидан кейин ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи – Абдуллох Миркомилов бўлди. Унинг қоилмақом зарбаси рақиб посбонини ожиз қолдирди.

U 21-биринчилиги
5-тур
“Машъал” – “Қўқон-1912” – 3:3 (1:1)
Голлар: Жаҳонгир Абдусаломов (29), Асадбек Жўрақулов (51), Мурод Шамсиддинов (79). – Сардор Азимов (36), Абдулла Юнусов (81), Абдуллоҳ Миркомилов (90+2).
“Машъал”: 31. Амон Бакаев, 2. Зафар Акрамов, 15. Муҳаммадали Алиқулов, 25. Ислом Асилбеков , 44. Ҳусниддин Маҳмудов, 55. Муҳриддин Расулов, 66. Саидаҳрор Сотиволдиев, 88. Асадбек Жўрақулов, 97. Руслан Ходжаев, 98. Феруз Муинов, 99. Жаҳонгир Абдусаломов.
Захира: 30. Асрбек Юлдашев, 28. Жалолиддин Баҳодиров, 40. Асадбек Абдулҳамидов, 43. Бекзод Аҳмаджонов, 74. Муроджон Шамсиддинов, 84. Валижон Ғуломжонов, 85. Абдужамил Файзуллаев.
“Қўқон-1912”: 46. Хуршид Ходжаев, 4. Илҳом Ваҳобов, 6. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 13. Сардор Азимов, 17. Сардор Етовқўзиев, 24. Абдуллоҳ Миркомилов, 26. Жамшид Раҳматуллаев, 29. Отабек Қодиров, 32. Муҳаммаддиёр Иномжонов, 36. Абдулла Юнусов, 38. Иззатали Аҳмаджонов.
Захира: 21. Эгамберди Алижонов, 2. Абдувоситхон Абдурашидов, 28. Асадбек Қурбонов, 31. Асрор Қурбонов, 35. Яҳёхон Акбаров, 37. Асадбек Комилов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО