Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Бахтиёр Ашурматов:” Стадиондаги тўрнинг тешиги катта бўлганига бизнинг футболчи айбдор эмас”
the_title()

11.04.2021

Coca Cola суперлигасининг 5-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашувидан сўнг ижтимоий тармоқларда бу ўйин ҳақида жуда кўп муҳокамалар бўлди. Аниқроғи ўйиндаги Мўмин Мелиев томонидан киритилган гол анча “машҳур” бўлди. Кимлардир хакамларни яна кимдир Мелиевни , бошқалар мезбонларни ўзларини айбдор қилишмоқда. Ўйиндан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари матбуот анжуманида ўз фикрларини баён қилишди. Орадан бироз вақт ўтди. Хулоса қилишга барчада вақт етарли бўлди. Биз ўша учрашув ва ўйиндаги биринчи гол ҳақида яна бир марта фикрларини билдиришларини сўраб, жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга мурожаат қилдик.

-Аввало шуни айтишим мумкинки жамоамиз ҳар бир ўйинда мухлисларни хурсанд қилиш учун, яъни ғалаба учун майдонга тушади. Муборакка ҳам мана шу мақсадда борган эдик ва мақсадимизга эришдик.Муборакда бизни дуранг хам қониқтирмасди.Ўйиндан олдин йигитларга ғалаба учун охиригача курашиш ва ғалабага ишониш хақида кўрсатма бергандик.Ўйинда футболчиларимиз жуда кўп вазиятлар яратишди. Йигитлар 90 дақиқа мобайнида халол ишладилар, борларини бериб фақат ғалаба учун ўйнашди.Ўша барчанинг эътиборига тушган вазиятда Мелиев ўзининг вазифаси , яъни гол уриш учун ҳаракат қилди. Дарвозага зарба йўллади ва тўп дарвозанинг ичида турганини кўрди. Табиийки гол урдим деб хурсандчиликни бошлаб юборди. Унинг атрофида турган рақиб футболчилари ҳам, дарвозабон ҳам менимча ҳамма гол бўлди деб ўйлади.Рақиб футболчилари хам 100 фоиз гол бўлмади деб айтишолмади.Бу вазият қанақадир секундлар ичида рўй берди. Ҳакамлар ҳам майдон марказини кўрсатишди. Ўйин давом этди. Орадан маълум вақт ўтгач ўша вазиятда тўп дарвозага ён томондан кирганлигини такрорий лавхаларда кўрган “Машъал” вакиллари гол хато бўлганлигини айтишни бошлашди. Бу биз учун кутилмаган ҳолат бўлди.
Кечадан буён ижтимоий тармоқларда бу вазиятга турлича муносабатлар билдирилди ва билдирилмоқда. Бу футбол – футболда бундай холатлар кузатилиб турилади.Буюк Марадонанинг қўл билан урган голи,”Байер” хужумчиси Кисслингнинг “Хоффенхайм” дарвозасига урган голи ва шунга ўхшаш кўплаб голларни мисол қилиш мумкин.Одамлар мени ва гол урган футболчимизни фейр-плейга амал қилмаганликда айблашмоқда.Ваҳоланки биз ҳам масаланинг асл моҳиятини ўйин тугагандан кейин такрорий лавхаларни кўргандан кейин билдик.Ўйин пайтида стадионда VAR бўлганида гол бекор бўлар эди ва ҳеч ким эътироз билдира олмаган бўларди.Мисол учун Бунедкор билан ўтган турда бўлган ўйинимизнинг 94-дақиқасида тўп жарима майдони ичида рақиб ўйинчисининг қўлига тегди.VAR бўлганда пенальти тепишимиз аниқ эди.Биз қимматли икки очко йўқотдик,лекин рақиб ўйинчисига нимага фейр-плейга амал қилиб тўп қўлингга текканини айтмадинг демадик ёки хакамга этироз билдирмадик.Хатони ўзимиздан изладик.Агар хамма фейр-плейга амал қилиб тўп қўлимга тегди,ўйиндан ташқари ҳолатдан гол урдим деб ростини айтганда бизни хакамларга иш хам қолмасди.Мўжизавий гол деганимга хам ўша Кислингнинг голи еки бунақа голлар ўн йилда бир киритилишини,мехнатимизга яраша оллохнинг бизга кўрсатган мехрибончилигини назарда тутиб айтгандим.Чунки юз марта,беш юз марта атайлаб тепилса хам тўп сетка тешигидан бунақа тарзда ўтмайди.Мен хам ўша вақтда мухлислар ёки бошқа инсонларнинг гапи билан бир қарор чиқаришим жуда қийин эди.Сайтларда чиқаетган мақолалар,твитларга,танқидларга,Мумин Мелиевга бўлаетган босимларга ва Хомяковнинг ўйиндан кейин билдирган фикрларига ўз муносабатимни билдиришни лозим деб ўйлайма .Хомяковни жуда хурмат қиламан.Яхши мураббий,яхши инсон.Хомяков заҳира ўриндиғидан гол бўлмаганлигини аниқ кўрдим деган,лекин нимага фейр-плейга амал қилишимизни ўша вазиятда эмас,кимлардир такрорий лавҳаларни кўриб аниқ гол бўлмаганлигини айтгандан кейин талаб қилган.Агар дархол гол бўлмаганлигини ишонч билан айтганда биз бу вазиятни олдини олишимиз мумкин эди.Гол бўлган вазиятда ўртадаги хакам кўрмаган,ердамчи хакам кўрмаган,вақти келса тажрибали хакамларимиз VAR ёрдамида 10 дақиқа вақт кетказиб хам аниқ бир қарорга кела олмаетган вазиятда мен такрорий лавҳани кўрмасдан туриб қандай қилиб гол бўлган еки бўлмаганлигини аниқ айтишим мумкин эди. Мисол учун “Навбаҳор”-“Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувда хакам олти дақиқа вақт сарфлаб хам аниқ қарор чиқариши қийин бўлди.Биз гол урган вазиятда ростини айтаман биринчи гол бўлмади деб ўйладим.Захира ўриндиғида ўтирганлар хурсанд бўлишганда улардан сўрадим.Гол бўлдими?Ха тўп дарвоза устунига тегиб дарвозабондан қайтиб дарвозага кирди дейишди.Кейин Мўмин олдимга келганда ундан хам сўрадим.У ҳам ҳа ака гол бўлди деб айтди.Жамоамиздаги хар бир футболчи билан ака укадек бўлиб кетганман.Мелиев иймонли,этиқодли ва халол йигит.Мўминга ўз укамга ишонгандек ишонаман.Шу сабабли ўша вазиятда Мелиевнинг ўзи хам гол бўлди деб ўйлаганига хеч қандай шубхам йўқ. У ўша вазият ҳақида ўзининг берган интервьюсида батафсил гапириб берибди.Шу сабабли Мўминга ортиқча босим қилмаслик керак.Твитларда Мўмин гол бўлмаганлигини айтиб қахрамонга айланиши мумкин дейилган.Ишончим комил агар Мўмин гол бўлмаганлигини 100 фоиз билганида у ростини айтарди ва қаҳрамонга айланарди.Голдан кейин саккиз дақиқаларча ўтгандан кейин Хомяков олдимга келиб гол бўлмаган экан,гол ўтказиб юборинглар деб айтди.Мен унга гол бўлгандан кейин ўн дақиқа вақт ўтиб кетди.Ман такрорий лавҳани кўрмасдан туриб қанақа қилиб гол қўйворилар деб айтаман дедим.У яна гол қўйворишимизи талаб қилганда нимага мани футболчиларим бошқаларнинг хатоси учун жавоб бериши керак деб айтдим.Ҳар ҳил мақолалар чиқариб мени Арвеладзе еки Бьелса каби қарор чиқариши мумкин эди,мўжизавий қарор бўларди деяётганлар ,хато гол ҳисобланган вақтдан ўн дақиқа ўтиб фейр-плейга амал қилиб гол ўтказворган бирорта жамоа еки мураббийни топиб берингларчи.Арвеладзе мард инсон.Лекин Арвеладзе гол ўтказиб юборинглар деган вазият билан,бизнинг ўйиндаги вазиятлар бутунлай бир биридан фарқ қиладиган вазиятларку.Айтайлиқ рақиб футболчилари тўхтаб қолганда биз гол урганимизда биз гол ўтказвормасак танқид қилинсак арзирди.У вазиятда эса футболчимиз якка курашда ғолиб чиқиб дарвозабон билан бирга бир чиқиб зарба берди ва тўп дарвоза ичида.Майли кейинги холатга хам тўхталиб ўтсам.Хомяковдан кейин олдимга Дилявер Ваниев келди.Биз гаплашаётганимизни трансляция пайтида ҳам кўрсатиб ўтишибди.Хозир лабларнинг қимирлашига қараб нима гапирилганлини аниқласа бўладиган замон.Агар ким ишонмаса бизнинг гапимиз қандай кечганини аниқласа бўлади.Ваниев “ўртоқ гол бўлмабди,гол ўтказворинглар” деди.Мен унга “дўстим дуранг қилиб беришимизни ҳоҳлаяпсанми.Голдан кейин ўн дақиқа ўтиб кетди.Футболчиларимга қандай гол ўтказворинглар деб айтаман” дедим.”Футболчиларим ва бошқа инсонлар хозир гол ўтказворсек қандай тушунишади” деган жавобни бердим.Ваниев “лекин гол аниқ нотўғри киритилибди гол ўтказворинглар” деди.Мен унга “агар сен нотўғри гол урилганига 100 фоиз ишончинг комил бўлса майли фақат ўйин охирида гол ўтказиб юборамиз” дедим.Чунки жамоам ҳозир гол ўтказворса голдан кейин руҳланиб,яхши кайфиятда ўйнаетган жамоам кайфияти тушиб дурангни хам ушлаб қолиши қийин бўларди.Шундан кейин Ваниев олдимдан кетди.Айтмоқчи бўлганим ўйин охирида гол ўтказворганимиз хар хил гап сўзларга сабабчи бўлиши мумкин бўлсада биз фейр-плейга амал қилишга тайер эдик.Худога шукрки биз иккинчи голни хам киритдик ва ўйин охиригача рақиб жамоа томондан бошқа хеч ким олдимизга бошқа келмади ва ўйин сўнгидагол ўтказворишимиздан маъно қолмади. Энг хурсанд қилгани ўйиндан кейин Машал раҳбари Илхом Қурбонов олдимга келиб сизларга хеч қандай этироз йўқ,ўйин учун рахмат деб миннатдорчилик билдирди.Мен хам “Машъал” жамоасига кейинги ўйинларда омад тиладим.

https://youtu.be/H8RY_mFIOR4
Фикрларим охирида хаммамизга худо инсоф беришини,футболимиз ривожланишини,терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқишини,футбол журналистларимизнинг қийин ишларида уларни яратганнинг ўзи қўллаб-қувватлашини,хакамларимиз камроқ хато қилишларини,водий жамоалари хам чемпионлик учун кураша оладиган даражага тезроқ чиқишларини, Ўзбекистондаги хамма футбол мухлислари футболчилар бахтига,яқин инсонлари бахтига доимо соғ саломат бўлишларини чин дилдан тилаб қоламан.

 

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО