Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” – “МЕТАЛЛУРГ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

14.04.2021

Coca Cola Суперлигаси 6-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви 15 апрель куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Мазкур жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 22 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг тўққизтасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Ўн битта учрашувда Бекободликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.
Тўплар нисбати 32-35, рақибимиз фойдасига . Ўзаро учрашувларда жамоамиз 29 очкони қўлга киритган. “Металлург” ҳисобида эса 35 очко мавжуд.

Қўқонда бўлиб ўтган учрашувлар:
16.09.2020. Қўқон 1912 – Металлург – 0:2
30.10.2019. Қўқон 1912 – Металлург – 2:3
13.07.2018. Қўқон 1912 – Металлург – 2:1
22.04.2017. Қўқон 1912 – Металлург – 3:0
17.09.2016. Қўқон 1912 – Металлург – 2:1
25.10.2015. Қўқон 1912 – Металлург – 2:1
13.09.2003. Қўқон 1912 – Металлург – 4:0
23.11.2002. Қўқон 1912 – Металлург – 1:0
29.04.2000. Темирйўлчи – Металлург – 2:0
02.10.1999. Темирйўлчи – Металлург – 5:1
05.09.1998. Темирйулчи – Металлург – 1:1
Ҳакамлар
Бош хакам: Аскер Нажафалиев
Ёрдамчи хакамлар; Зиёдилло Абдураҳмонов, Анвар Маражабов
Заҳира хаками: Лочин Долимов
Инспектор: Олег Дачев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви, пайшанба куни Қўқондаги “Марказий” стадионда соат 16:15 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 6-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ стадионида соат 16:00 да бошланади.
Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО